АСОСИЙ САҲИФА
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

Play
previous arrow
next arrow
previous arrownext arrow
Shadow
Slider

Табриклар

30 ноябрь: Собиров Шерзод ни туғилган куни.


АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР



КОНЦЕРТЛАР



"ДЎСТЛАР" КЛУБИ



ФЕСТИВАЛАР



                         ИРИНА ДУЛГАРОВА

(1919-2012)

Мусиқашунос Ирина Антоновна Дулгарова замонавий мусиқа санъати ривожи жараёнида туғилган муҳим масала ва муаммоларга бағишланган мақола, тақриз, таҳрир ва радиоэшиттиришлари билан мусиқа шинавандаларининг мусиқий-маънавий савиясини ошириш йўлида фаол хизмат қилди. Моҳир педагог ва тарғиботчи сифатида республикамиз замонавий мусиқа санъати ривожи жараёнига самарали ҳисса қўшди.

Дулгарова Ирина Антоновна 1919 йилнинг 15 мартида Туркманистоннинг Ашхабад шаҳрида дунёга келган. Отаси вафотидан сўнг унинг оиласи Тошкентга кўчиб келди.

Ирина 1928 йили Р.М.Глиэр номидаги болалар мусиқа мактабига ўқишга кирди. Мусиқа мактабининг 7-синфини битириб, Ҳамза номидаги Тошкент давлат мусиқа билим юртининг фортепиано синфига ўқишга кирди. 1941 йили Тошкент давлат консерваториясининг назарий-тарихий факультетига ўқишга кирди. Консерваторияда ўқиб юрган йиллари кечки мусиқа мактабида мусиқа адабиётидан дарс беради ва Ўзбекистон давлат радиоэшиттириш комитетининг мусиқа муҳарририятида муҳаррир лавозимида ишлайди. 1947 йили консерваторияни битириши билан ўзи ўқиган Р.М.Глиэр номидаги болалар мусиқа мактабига ишга юборилади. Шу билан бирга Ўзбекистон Бастакорлар уюшасининг масъул котиби қилиб тайинланади ва 1948 йили уюшма аъзолигига қабул қилинади. Ўша йили у консерваторияга ишга таклиф қилинди. Консерваторияда ишлаб юрган йиллари Ирина Антоновнага бўлғуси ўзбек бастакорлари Дони Зокиров, Ҳамид Раҳимов, Дада-Али Соатқулов, Абдураҳим Муҳамедов, Хайри Изомов, Фаттоҳ Назаровларга алоҳида мусиқа тарихидан дарс бериш  топширилди.

Мусиқашунос И.Дулгарова консерваторияда ишлаб юрган йиллари педагоглик ва илмий ишлар билан бирга консерватория илмий кенгаши котиби вазифасини ҳам бажарган. 1971-1989 йилларда Т.Содиқов номидаги Тошкент шаҳар болалар мусиқа мактабида мусиқа адабиётидан дарс берди. Ирина Антоновна бутун ижодий умрини консерватория ва Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг маъмурий ва жамоа ишларига бағишлади. Бу даргоҳларда банд бўлишига қарамасдан турли мавзуларда мақолалар, радиоэшиттиришлар ёзди ва илмий ишлар ҳам қилди. Унинг яратган «Туркестанская народная консерватория» («Туркистон халқ консерваторияси») номли монографик очерки, М.П.Дайн, М.С.Ковбас ва Т.Мирзаевлар билан ҳамкорликда «Библиографический указатель узбекской музыкальной культуры» илмий ишлари олқишга сазовордир. Чунки мазкур чоп этилган ишлар Ўзбекистоннинг мусиқа маданиятини ўрганувчиларга жуда қулай шароит яратади. Булардан ташқари у Ўзбекистон халқ артисти, композитор ва дирижёр Д.Зокировнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган монографик очерк ёзди (қўлёзма), Ўзбекистон композиторларининг якка хонанда ва хор жамоаларига ёзилган қўшиқ ва халқ қўшиқларини қайта ишлаган асарлари асосида «Пустыню в край цветущий превратим», «Узбекские хоры» ва «Обработки узбекских народных песен композиторами Узбекистана» тўпламларини тайёрлади ва чоп эттирди.

                              ТАМАРА ГОЛОВЯНЦ

(1929-2017)

Санъатшунослик фанлари номзоди, профессор, мусиқашунос олима Тамара Аванесовна Головянц илмий ва педагогик фаолияти билан республикамиз мусиқа санъати ва таълимига муносиб ҳисса қўшди. У 1981 йилда Ўзбекистон Композиторлар уюшмасига қабул қилинган. Унинг китоб ва илмий мақолалари, ўқиган маърузалари турли мавзуларга бағишланган.

Головянц Тамара Аванесовна 1929 йил 5 июнда Тошкент шаҳрида туғилди. 1937 йилдан умумтаълим мактабида ва Р.Глиэр номидаги мусиқа мактабида фортепиано синфида ўқиди. 1945 йили Ҳамза номидаги Тошкент мусиқа билим юртининг мусиқа назарияси бўлимига ўқишга кирди. 1950 йили Тошкент давлат консерваторияси мусиқашунослик факультетини тугатди. У меҳнат фаолиятини мусиқа мактабида бошлаб, Ҳамза номидаги мусиқа билим юртида давом этди. 1966-2009 йилларда консерваториянинг мусиқа тарихи кафедрасида фаолият олиб борди. 1982 йили «Камерно-инструментальный ансамбль в творчестве композиторов Узбекистана» мавзуида диссертациясини ёқлаб, санъатшунослик фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлди.

Т.Головянц қуйидаги илмий ишларни ёзди: «Полифония в инструментальном ансамбле композиторов Узбекистана» («Вопросы полифонии» тўпламида, 1987), «О преподавании музыкальной литературы в РССМШИ им.В.Успенского» («Вопросы преподавания музыкальных дисциплин» 4-тўпламда, 1987) мақолалари; 1992 йилда Москвада чоп этилган «Музыкальные культуры республик Средней Азии и Казахстана» номли ўқув қўлланмасида «Камерно-инструментальная ансамблевая музыка Узбекистана»; «Фан» нашриётида 1990 йилда «Камерно-инструментальная ансамблевая музыка Узбекистана» китоби, 1973 йилда «Проблемы музыкальной науки Узбекистана» тўпламида «Об особенностях музыкального языка квинтета Б.Гиенко», 1976 йилда «Вопросы истории и теории узбекской советской музыки» тўпламида «Творческий портрет композитора А.Мухамедова», 1976 йилда «Теоретические проблемы узбекской музыки» тўпламида «Из истории камерно-инструментального исполнительства в Узбекистане», 1979 йилда «Вопросы современного музыкознания» тўпламида «Об особенностях музыкального языка струнных квартетов И.Акбарова» мақолалари чоп этилган. Олиманинг газета ва журналларда босилган қуйидаги мақолалари билан танишиш мумкин: «О музыкальной жизни Ташкента» (ж. «Сов. музыка» № 7, 1970 й. ва № 1 1971 й), «Праздник дружбы» (ж. «Сов. музыка» № 3 1971 й), «Интервью с главным режиссером ГАБТа им. А.Навои (ж. «Сов. музыка» №12 1991 й.), иккита интервью: “С директором Узгосфилармонии Т.Джалиловым и главным дирижёром симфонического оркестра З.Хакназаровым” (ж. «Сов. музыка» №1 1972 й.). Шунингдек, олима «Н.Зокиров» монографиясини (1987 й.), “Камерно-инструментальный ансамбль в Узбекистане в 80-е годы” (1988 й.), «Струнные квартеты И.Акбарова и Б.Гиенко» (1989 й.); «Дебюсси-Восток» (1992 й.); «Восток в творчестве М.Равеля»  (1993 й.); «Творчество А.Мухамедова» монографияси (1971 й), “Совет Варелас. Жизнь в музыке” (И.Галушенко билан ҳаммуаллифликда, Т., 2005) муаллифи.

 

Мусиқа санъатини радио орқали тарғиб қилишда Т.Головянцнинг хизмати беқиёс, 40 дан ортиқ эшиттиришлари эфирда кетган. «Қардош халқлар қўшиғи», «Қувноқ қўшиқлар» каби нота тўпламларига муҳаррирлик қилган.

                               ВЛАДИМИР ГЛИНСКИЙ

(1947-2011)

Кўп миллатли Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзолари сафида Владимир Борисович Глинский ҳам бор. У 1989 йил уюшмага қабул қилинган. У республикамиз замонавий мусиқашунослик фанининг ривожи жараёнида илмий, тарғибот мақолалари, педагогик ва жамоатчилик фаолияти билан самарали хизмат қилди.

Глинский Владимир Борисович 1947 йили 15 июль куни Навоий шаҳрида дунёга келди. 1949 йили уларнинг оиласи Тошкентга кўчиб келди. Владимир 1954 йили умумтаълим мактабида ва 1956-1963 йилларда 3-сон болалар мусиқа мактабида фортепиано мутахассислиги бўйича, 1963-1967 йилларда Ҳамза номидаги Тошкент давлат мусиқа билим юртининг назария бўлимида таҳсил олди. 1967 йилда М.Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясининг тарихий-назарий факультетига ўқишга кирди. 1972 йил доцент М.С.Ковбас раҳбарлигида «Восток в творчестве М.А.Балакирева» мавзуида диплом ишини ҳимоя қилиб, консерваторияни муваффақиятли битирди ва ўша йили аспирантурада сабоқ ола бошлади. 1975 йил аспирантурани доцент М.С.Ковбас раҳбарлигида «Ориентальные традиции русской классической музыки и симфоническое творчество композиторов Средней Азии и Казахстана» мавзуида илмий иш ёзиб битирди. 1973-2011 йиллар мобайнида консерваториянинг мусиқа назарияси кафедрасида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент лавозимларида ишлади.

Мусиқашунос В.Б.Глинскийнинг ижодий фаолияти кўп қиррали. У «Интернациональное и национальное в становлении музыкальной культуры Узбекистана» (Всесоюзная научная конференция аспирантов ВУЗов, Киев, 12-16 июня 1974 г.), Некоторые черты изображения «Востока» в творчестве композиторов «Новой русской школы» (Вопросы истории и теории узбекской музыки. Ташкент, «Фан», 1976 г.), «Восточный тематизм в творчестве М.Балакирева» (Проблемы теоретического музыкознания в Узбекистане, Ташкент, изд. им. Г.Гуляма, 1976 г.), Симфоническая поэма А.Ф.Козловского «По прочтении Айни» (Теоретические проблемы узбекской музыки, Ташкент, изд. ТашГУ, 1976 г.), «Ориентальные традиции русской классической музыки и симфоническое творчество композиторов Узбекистана» (Вопросы музыки и эстетики. Ташкент, изд. ТашГУ, 1980 г), «Ориентальные традиции русской музыкальной классики и симфоническая музыка композиторов Средней Азии и Казахстана» (Вопросы теории, истории и исполнительства в музыке Узбекистана, Т., изд. ТашГУ, 1984 г.), «Простой и сложный контрапункты в творчестве композиторов Узбекистана» (Вопросы полифонии, Т., изд. ТашГУ, 1987 г.), «Имитационная полифония в творчестве композиторов Узбекистана» (Вопросы методики преподования музыкальных дисциплин, Т. 1991 г.), Полифония в хоровом творчестве композиторов Узбекистана. К методике анализа полифонических приемов и форм. (Вопросы музыкального исполнительства и педагогики. Вып.2., 2002), Полифония (Хрестоматия по полифоническому анализу на материале произведений композиторов Узбекистана, Т., 2004), В.Сапаров. Прелюдия и фуга для струнного оркестра (К столетию со дня рождения Ильяса Акбаровича Акбарова. Т., 2009), Полифония в кантатно-ораториальном творчестве композиторов Узбекистана (Ташкент и развитие музыкальной культуры Узбекистана. Ежегодник, Т., 2009) мақолалари муаллифи.

В.Глинский «Мелодия» грампластинка фирмасининг Ўзбекистондаги студияси буюртмаси асосида кўп грампластинкаларга аннотациялар ёзган.

                           БОРИС ГИЕНКО

(1917-2000)

Ўзбекистон халқ артисти, профессор Борис Гиенко бутун ижодий ва муаллимлик фаолиятини республикамиз мусиқа маданиятининг ривожланишига бағишлади. Деярли барча шакл ва жанрларда баркамол асарлар яратиб, ўзбек мусиқа санъатининг равнақига катта ҳисса қўшди.

Гиенко Борис Фёдорович 1917 йил 8 августда Орджоникидзе (Шимолий Осетиянинг Дзауджикау) шаҳрида туғилди. Борис 6 ёшидан бошлаб фортепиано чалишни ўргана бошлаган. Отаси вафотидан сўнг 1935 йилда Гиенколар оиласи Тошкентга кўчиб ўтади. 1936 йили Тошкент давлат консерваторияси очилгач, Б.Гиенко композиторлик факультетига биринчилардан бўлиб ўқишга кириб Г.Мушель ва Б.Б.Надеждин синфларида таълим олди.

Б.Гиенко консерваторияда ўқиб юрган йиллари ўзбек халқ мусиқаси хусусиятлари билан қизиқди, ўрганди, куй ва қўшиқларни нотага олди. Айримларини кўп овоз услубида қайта ишлаб, ҳар хил чолғулар ансамбли ва оркестрлар учун пьеса, поэма, увертюра ва сюиталар ёзди. Айниқса, 1938 йили Ўзбек филармонияси қошида Н.Н.Миронов ва А.И.Петросянцлар томонидан ташкил қилинган «Ўзбек халқ чолғулари оркестри»га Б.Гиенко ишга таклиф қилиниб, оркестрнинг репертуарини бойитишга хизмат қилди.

1941 йилда  Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши билан ҳарбий хизматга чақирилди ва ҳарбий округ қошидаги ашула ва рақс ансамблида созанда ва композитор сифатида қатнашди. Ҳарбий хизматдан қайтгач Ҳамза номидаги Тошкент мусиқа билим юртида дарс берди. 1948 йили Тошкент давлат консерваториясида ўзбек халқ чолғулари кафедраси ташкил топади ва Б.Гиенко дарс беришга таклиф этилди. 1961-2000 йилларда консерваториянинг композиция кафедрасида кафедра мудири, доцент, профессор лавозимларида фаолият юритди.

Б.Гиенко ижодида якка чолғулар учун ёзилган асарлар, айниқса, камер ансамблларга, симфоник ва ўзбек халқ чолғулари оркестрлари учун ёзган асарлар устуворлик қилади. Унинг уч қисмли 1 - симфонияси (1941 й.), «Ўзбекистон» номли иккинчи симфонияси (1950 й.), тўрт қисмли учинчи симфония (1962 й.), тўртинчи симфония (1973 й.), фортепиано ва симфоник оркестр учун уч қисмли концерт (1976 й.), виолончель ва симфоник оркестр учун қорақалпоқ халқ мусиқаси асосида «Концертино» (1978 й.), Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган камер оркестр учун беш қисмли драматик эскизлар (1972 й.), «Тошкентнинг 2000 йиллиги»га бағишланган камер оркестр учун симфониетта (1983 й.), виолончель ва камер оркестр учун икки қисмли Концерт (1085 й.), симфоник оркестр учун: «Хоразмча сюита», «Ўзбекистон лирик манзаралари» сюитаси, «Мирзачўл» симфоник поэмаси, увертюра, скрипка ва камер оркестр учун концерт, труба ва камер оркестр учун концерт пьесалар ёзган.

Композитор меросида вокал-симфоник мусиқа ҳам мавжуд: овоз ва оркестр учун «Новелетта» сюита-вокализ (1967 й.); «Ташвишли йиллар аро» вокал поэма (1970 й. Б.Сингаевский сўзи). Б.Гиенко Р.Глиэрга бағишлаб 1972 йили овоз ва оркестр учун «Концерт» ёзди. 1973 йили овоз ва камер оркестр учун «Фрески» асарини яратди.

Б.Гиенко ижодида ўзбек халқ чолғулари оркестри мусиқаси алоҳида ўрин тутади. Дарҳақиқат, Ўзбекистонда бу жамоани ундан яхшироқ биладиган, севадиган, унинг имкониятларидан моҳирона фойдалана оладиган ва бу қадар кўп асарлар яратган рус миллатига мансуб композитор бўлмаган деса муболаға бўлмайди. «Ўзбекча марш» (1944 й.), овоз ва домбра секстет ансамблига «Бешта Помир халқ қўшиқлари» (1946 й.), оркестр учун симфониетта ва 9 та ўзбек халқ куйларини оркестрга мослаштирди (1947 й.). 1949-1951 йилларда иккита Хоразм халқ қўшиқларини овоз ва фортепиано учун; учта ўзбек халқ рақс куйларини фортепиано учун мослаштирди; Ҳ.Олимжон сўзига учта романс; учта ўзбек халқ куйларини ўзбек халқ чолғу ансамбли ва фортепиано учун ёзди. Оркестр учун Украин халқ мусиқаси асосида «Сюита» (1954 й.); оркестр учун «Ноэл» ва «Бозатау» қорақалпоқ халқ қўшиғини қайта ишлади. Бастакор А.Султонов билан ҳамкорликда оркестр учун уч қисмли «Қорақалпоқча сюита» (1955 й.), оркестр учун Помир халқ куйи асосида «Увертюра» (1958 й.) яратди, бастакорлар Н.Ҳасанов ва С.Калоновларнинг куйларини оркестрга мослаштирди (1959 й.), оркестр учун «Пахта ҳақида поэма», «Айланиб келинг» ва «Ул пари» каби ўзбек халқ куйларини  овоз ва оркестр учун мослаштирди (1961 й.), оркестр учун тоғли Бадахшон халқ куйи асосида «Увертюра» (1953 й.), оркестрга учта қорақалпоқ халқ куйларини қайта ишлади ва ўзбек халқ куйи асосида «Шонли байрам» увертюрасини (1967 й.) яратди. Ҳамза куйлари асосида оркестр учун «Фантазия», рубоб ва оркестр учун «Концертино», 1983-1985 йилларда оркестр учун «Гулдаста» сюитаси, бастакор Н.Ҳасановнинг ўзбекча, қирғизча, қозоқча, тожикча, туркманча куйлари асосида «Ўзбекистон дўстлиги», «Сўзана» сюиталари, «Йўл бўлсин» ва «Азим дарё» куйларини оркестрга мослаштирди, оркестр учун «Симфониетта» ва «Концертино» асарларини яратди. Талабалар учун ўзбек халқ чолғулари оркестрига чолғулаштириш ўқув қўлланмасини (1959 й.) ёзди.

Республикамизда камер-чолғу мусиқаси жанрлари ривожланишига Б.Гиенко катта ҳисса қўшди. Шуни айтиш керакки, Б.Гиенко илк квартетидаёқ (1949 й.) маҳоратини намоён қилди. Келгусида мазкур жанрга қайта-қайта мурожаат қилди ва жами 9 та квартет яратди (2- 1959, 3- 1961, 4- 1963, 5 -, 6 - ва 7 - 1965 й, 8- 1987, 9- 1994 й.). 2-4- квартетлар нашр этилиб, республикамиздан ташқарида ҳам ансамбллар репертуаридан жой олди. Камер-чолғу мусиқа асарлари орасида иккита скрипка, альт, виолончель ва фортепиано учун квинтет, Триптих (1964 й.), фортепиано учун 24 та прелюдия (1959 й., 1969 ва 1962 йилларда нашр этилган), фортепиано учун 12 та концертли миниатюра, иккита фортепиано учун концертино, «Масхарабозлар» (1979 й. Т., 1981 й.) ва бошқа асарларини айтиб ўтиш жоиз.

Б.Гиенко театр учун ҳам мусиқа яратди. Г.Собитов билан ҳамкорликда «Хуш келибсиз» (Озарбайжон драматурги С.Раҳмонов пьесаси, 1952 й.) ва «Тоҳир ва Зуҳра» (С.Абдулло пьесаси. 1953 й.), Д.Зокиров билан ҳамкорликда «Сўнмас чироқлар» (А.Бобожонов ва М.Муҳамедовлар пьесаси, 1953 й.) мусиқали драмаларини, «Ойниса» балети (Т.Литвинова либреттоси, 1956 й.), Ф.Содиқов билан ҳамкорликда «Ота ўғли» (Ҳ.Шарипов пьесаси, 1966 й.), Д.Соатқулов билан ҳамкорликда «Махтумқули» (Б.Кербобаев пьесаси, 1966 й.) каби мусиқали драмалар ҳамда Й.Охунбобоев номидаги болалар театрида саҳна юзини кўрган «Гердайган қуён» (С.Михалков пьесаси), «Икки қайрағоч» (Е.Шварц пьесаси), «Четда», «Павлик Морозов» (Любимова пьесалари); «Сирли сандиқ» (Толипов ва Аҳмедовлар пьесаси) ва қўғирчоқ театрида қўйилган «Василиса прекрасная» (А.Пушкин асари асосида Преображенскийнинг пьесаси) спектаклларга ҳам мусиқа басталади.

Б.Гиенко болалар мусиқа мактаблари ўқувчилари учун ҳар бир синф босқичларига мўлжаллаб, турли чолғулар ва ансамблларга куй ва қўшиқлар яратди. Айниқса, фортепиано учун «7 та пьеса тўплами», «10 та пьеса тўплами» туркумлари; Ю.Коринц сўзига «Мусиқали топишмоқлар» туркуми, скрипка ва виолончель учун куйлар диққатга сазовордир.

Б.Ф.Гиенко «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони, орден ва медаллар билан тақдирланган.

                           ИРИНА ГАЛУШЕНКО

(1946)

Санъатшунослик фанлари номзоди, Ўзбекистон давлат консерваторияси мусиқа тарихи кафедраси профессори Ирина Галушенко Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси аъзолари сафига 2002 йилда қўшилди. Бу меҳнаткаш олима, моҳир педагог ва жамоат арбоби республикамиз ҳамда хорижий мамлакатлар мусиқа ҳаёти, композиторлик ижодига бағишланган китоб ва мақолалар ёзиб, замонавий мусиқашунослик фани ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Галушенко Ирина Георгиевна 1946 йилнинг 4 сентябрида Литва Республикаси Алитус шаҳрида туғилди. Тез орада оиласи Тошкентга кўчиб келди. У болалигидан мусиқага меҳр қўяди. 1964-1968 йилларда Ҳамза номидаги Тошкент мусиқа билим юртининг мусиқа назарияси бўлимида ўқийди. 1968 йили Тошкент давлат консерваторияси мусиқашунослик факультетига ўқишга киради. Талаба Ғарб ва Шарқ халқлари мусиқа маданиятларини, мумтоз ва замонавий композиторлар ижодий фаолиятини пухта ўрганди, айниқса, чех ва словак композиторлари ижоди билан қизиқди. Композитор Бедржих Сметананинг «Далибор» операси мавзусида диплом иши ёзиб, 1973 йили консерваторияни битирди. 1974 йилда у Ленинград консерваторияси аспирантурасига кириб М.С.Друскин бошчилигида чет эл мусиқаси кафедрасида таҳсил кўрди. Профессор Н.Я.Богоявленский раҳбарлигида «Оперное творчество композитора Эугеня Сухоня» мавзуида номзодлик диссертациясини ёзди ва ҳимоя қилди.

Мусиқашунос И.Г.Галушенко меҳнат фаолиятини Тошкент вилояти Қибрай туманидаги болалар мусиқа мактабида бошлаб, 1977-1979 йилларда назария бўлимини бошқарди. 1978 йилдан буён Ўзбекистон давлат консерваториясининг мусиқа тарихи кафедраси ўқитувчисидан профессоргача бўлган йўлни босиб ўтди. «Композиторское творчество стран Восточной Европы второй половины XX века» мавзуида докторлик диссертациясини ёзди.

Ўтган йиллар давомида И.Г.Галушенко илмий ишлари орасида «Эугень Сухонь и его значение в развитии современной чехословацкой культуре» («Вопросы современного музыкознания», Ташкент, 1979), «Черты оперной драматургии и стиля Э.Сухоня (на примере его музыкальной драмы» 1980 г.), «Э.Сухонь—оперный драматург» («Актуальные проблемы современной музыки». № 689. Ташкент, 1981г.), «Национальные истоки творчества Э.Сухоня» («Музыкальное искусство» Ташкент, 1982 г.), «Святоплук» Э.Сухоня (Очерки по истории зарубежной музыки XX века, Л.1983 г.), «Опыт анализа концерта для гобоя и камерного оркестра Ф.Янов-Яновского» («Вопросы истории, теории и исполнительства в музыке Узбекистана. Ташкент, 1984 г.), «Трудности роста музыкальной критики в условиях послевоенных лет (1946-1959)» (Музыкальная критика в Узбекистане, Т., 1984 г.), В.З.Плунгян билан ҳамкорликда «Тўхтасин Ғофурбеков» монографиясини ёзди (1997 й. Т.), «Музыкальный театр-студия» (брошюра, Т., 1998г.), «Школа профессионализма» очерк деятельности кафедры истории музыки и музыкальной критики Ташкентской государственной консерватории им.М.Ашрафи (Т. 1998 г.), «Роль Ташкентской консерватории в развитии музыкальной культуры и образования Узбекистана» (Мустақиллик даврида Олий ўқув юртлари фаолияти. Т., 2001 й.), “Мусиқанинг сеҳрли олами” (“Театр” журнали, 2001, №5), Воспоминания С.А.Юдакова. (Сулейман Юдаков в воспоминаниях современников, Т., 2003), К проблеме изучения истории музыки народов мира (Мустақиллик йилларида ижодий кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари. Т., 2004), “Совет Варелас. Жизнь в музыке” монографияси (ҳаммуаллиф Т.Головянц, 2005), “История музыки народов мира. Вып.3. Страны Восточной Европы второй половины ХХ века. (Т., 2008) ўқув қўлланмасини, “Фортепианное творчество Рустама Абдуллаева” (Рустам Абдуллаев. Сборник произведений для фортепиано. Т., 2008), “Жанрово-стилевые традиции Ф.Листа в венгерской фортепианной музыке ХХ века” (Золотой Музыкальный  ЛИСТопад. Т.,2011.), “Алишер Навои в трудах Н.Конрада и В.Жирмунского” (Навой ва мусиқа. Т., 2011.), “Поэзия Хафиза Ширази в вокальном творчестве Кароля Шимановского” (Восток-Запад аспекты взаимодействия. Т., 2012) кабиларни қайд этишимиз мумкин.  

 

Шунингдек, И.Г.Галушенко турли мавзуларда газета ва журналларда кўплаб мақолалар эълон қилди, радиоэшиттиришлар тайёрлади.