"ДЎСТЛАР" КЛУБИ
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Бугун, 11 майда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида ижодий уюшмалар  "Дўстлар клуби"нинг "Сўз, оҳанг ва тасвир" туркум тадбири доирасида Ўзбекистон халқ артисти, серқирра ижодкор, эстрада санъатининг атоқли намоёндаси Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси, атоқли актёр, халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, композитор, профессор Рустам Абдуллаев, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва бошқа бир қатор давлатлар халқ артисти Фаррух Зокиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, профессор Юнус Тўраев, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, композитор, профессор Дилором Амануллаева, Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти Гулшаной Турсунова ҳамда бир қатор ижодкорлар сўзга чиқиб серқирра ва бетакрор ижод соҳиби бўлган Ботир Зокиров ҳаёти ва ижоди, босиб ўтган йўли ҳақида сўзладилар, хотиралари билан ўртоқлашдилар.
Ижодий кеча Ўзбекистон давлат консерваториясининг "Эстрада хонандалиги" кафедраси талабалари ижросидаги қўшиқлар билан янада бойиди. Олқишлар садоси остида ўзбек миллий эстрада қўшиқларининг дурдонасига айланган "Раъно" ва "Манунтол" қўшиқлари эса эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Фаррух Зокиров ижросида янгради.