АСОСИЙ САҲИФА
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

Play
previous arrow
next arrow
previous arrownext arrow
Shadow
Slider

Табриклар

04 май: Аскаров Акбаралини туғилган куни.


07 май: Гафурбеков Тухтасинни туғилган куни.


09 май: Лутфуллаев Хайрулла ни туғилган куни.


Сегодня день рождения отмечает
Миниахметова Эмиля.

Союз композиторов и бастакоров Узбекистана поздравляет с днем рождения!
Желаем Вам творческого подъема, карьерного и духовного роста!


АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР



КОНЦЕРТЛАР



"ДЎСТЛАР" КЛУБИ



ФЕСТИВАЛАР



                        ТАМАРА СОЛОМОНОВА

(1927-2013)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор Тамара Соломонова 1965 йилда Ўзбекистон Композиторлар уюшмасига аъзо қилинган. У ўзининг илмий-ижодий ва ўқитувчилик фаолияти билан республикамиз мусиқа санъати тарғиботига катта ҳисса қўшди.

Соломонова Тамара Евгеньевна Тошкентда, 1927 йилнинг    9 июлида дунёга келди. 1935-1945 йилларда умумтаълим мактабида ўқиди, мусиқага қизиқди. 1936 йилда Р.Глиэр номидаги махсус мусиқа мактабининг фортепиано синфига ўқишга кирди. 7 синфни битириб, В.Успенский номидаги махсус мусиқа мактабида ўқишини давом эттирди. 1947 йили Тошкент давлат консерваториясининг мусиқашунослик факультетига ўқишга кирди ва 1952 йили доцент  Ю.Г.Кон раҳбарлигида Р.Глиэрнинг «Медный всадник» балети мавзусида диплом иши билан консерваторияни битирди.

Т.Е.Соломонова меҳнат фаолиятини 1947 йилдан консерваторияда ўқиш билан бирга, Ҳамза номидаги мусиқа билим юртида бошлади. Консерваторияни битиргандан сўнг ҳам шу ўқув даргоҳида сольфеджио, мусиқа назарияси, гармония каби фанлардан дарс беришни давом эттирди. 1952-1955 йилларда консерваториянинг тайёрлов курсларида дарс берди. 1963 йилдан профессор лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди. 1973-1989 йилларда консерватория илмий ишлар бўйича проректори, 1989-1998 йилларда мусиқа таълимининг илмий асослари кафедраси мудири лавозимида фаолият кўрсатди. Шунингдек, 1960-1973 йилларда Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасида маслаҳатчи лавозимида ишлади.

Т.Е.Соломонова ўзбек халқ мусиқаси ва композиторлар ижоди ҳақида қатор илмий ишлар олиб борди, мақолалар ёзди. Жумладан, “Узбекская детская песня” мақоласи «Очерки истории музыкальной культуры Узбекистана» тўпламига («Ўқитувчи» нашриёти, 1968 йил), «Роль распевности в узбекской народной песне» илмий мақоласи «Вопросы музыкознания» тўпламига киритилган («Фан» нашриёти, 1971 йил). Шу йўлда «Вопросы ритма в узбекском песенном фольклоре» номли диссертацияни ёқлаб, санъатшунослик фанлари номзоди бўлди. «История и современность» тўпламига учта илмий мақоласи киритилган («Мусиқа» нашриёти, Москва 1972 йил), А.Жабборов билан ҳамкорликда «Композиторы и музыковеды Узбекистана» номли китоб 1975 йили чоп этилган. «Некоторые черты ритмического рисунка в узбекской народной песне» мақоласи «Вопросы истории и теории узбекской музыки» китобида (Москва, 1979 год), «Фольклористика и музыковедение в Узбекистане» мақоласи «Музыкальная культура Узбекистана» (Москва, 1981 г.) тўпламига киритилган. Р.С.Абдуллаев билан ҳамкорликда «Хрестоматия по истории узбекской музыки»ни тузди ва 1981 йилда «Ўқитувчи» нашриётида чоп этилди. 1983 йили «Фан» нашриётида чоп этилган тўпламга киритилган мақолаларни тўплаб, таҳрир қилган ва            6-бобни, хотимани ўзи ёзган.

Машҳур композитор, дирижёр, халқ артисти М.Ашрафийнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти тўғрисида 1989 йил Е.Темина билан ҳамкорликда «Мухтор Ашрафий» номли монографиясини ёзган. Монографиянинг янги редакцияси “ЮНЕСКО” ташаббуси билан 2004 йилда Фируз Ашрафий ҳаммуаллифлигида Стамбулда нашр этилди. 2005 йилда Т.Соломонова А.Лутфуллаев билан ҳаммуаллифликда “Ўзбек халқ мусиқа чолғулари” монографиясини (2005й) чоп этди. «Патриотические песни композиторов Узбекистана» мақоласи «Правда Востока» газетасида 1963 йили «На авторских вечерах» (О концертах из произведений М.Таджиева и Ф.Янов-Яновского) мақоласи, «Первая в Средней Азии» (О Ташкентской консерватории) давра суҳбатида замонавий ўзбек мусиқасининг муаммолари ҳақида «Сов. музыка» №8.1985 йил, «Вечерний Ташкент» газетасининг 2 сентябрь 1986 йилда ўтказган давра суҳбатида «Ўзбек операсининг муаммолари» ҳақида маъруза қилган. Ғ.Ғулом номли нашриётда 1987 йилда чоп этилган «История узбекской музыки» номли китобга ва «Мусиқа» нашриётида 1987 йилда чоп этилган. Ўзбекистон радиосида «Серьёзный разговор о музыке», «Развитие жанра кантаты в Узбекистане», «Раскрытие темы труда в жанре кантата», «Композиторы Узбекистана для коллективов филармонии», «Композиторы Узбекистана для оркестра духовых инструментов», «Творчество Композиторов Узбекистана для оркестра узбекских народных инструментов», «Творческий путь Юнуса Ражабий», «Квартет №3 Б.Гиенко», «Симфониетта Б.Зейдмана», «Композитор Д.Зокиров», «Композитор М.Левиев», «Композитор С.Бабаев», «В.А.Успенский», «Композитор Д.Кабалевский», «Романсы русских композиторов на стихи Пушкина», «Новые произведения композиторов Узбекистана детям», «Симфоническая сюита «Мечта» Ик.Акбарова», «Каракалпакская сюита А.Козловского», «Композитор Ик.Акбаров», «Произведения молодых композиторов» мавзуларида чиқишлар қилган. Телевидение учун «Даргомижский», «Выступают композиторы», «Оркестр узбекских народных инструментов радио и телевидения», «Квартет узбекского радио и телевидения» сценарийларини ёзган.

Ўзбекистон мусиқашунослигига қўшган ҳиссалари учун Т.Е.Соломонова 1977 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвони билан тақдирланган.

                     ЕЛЕНА РОМАНОВСКАЯ

(1890-1947)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, педагог ва мусиқашунос Е.Романовская илмий-ижодий ва жамоатчилик фаолияти билан XX аср ўзбек мусиқаси тарихида ёрқин из қолдирди. У В.А.Успенский ва Н.Н.Мироновлар билан бирга ўзбек ва бошқа Марказий Осиё халқлари мусиқа меросини ўрганиш, нотага ёзиб олиш ҳамда замонавий композиторлик ижодиётини ривожлантириш соҳасига тамал тошини қўйганлардан биридир. Романовская Елена Евгеньевна Санкт-Петербург ёнидаги Царское село (ҳозирда Пушкин шаҳри) 1890 йилнинг 25 майида таваллуд топди. Елена аввал черков қошидаги мактабда, кейин Санкт-Петербургда Владимирский хотин-қизлар педагогика мактабида ўқиди. У ерда умумтаълим фанлардан ташқари пианино чалиш ва мусиқа назариясидан дастлабки маълумот олди. 1908 йилда ўқишни битириб, Новгород губерниясига қарашли Летутино қишлоқ мактабида ўқитувчи бўлиб ишлади. 1912 йилда Черсновик шаҳридаги хотин-қизлар гимназиясида машҳур фольклоршунос Е.Линева билан яқиндан танишади ва унинг таъсири остида фольклоршунос бўлишни орзу қилади. У 1912 йили бўлғуси математик олим Всеволод Иванович Романовскийга турмушга чиқади, Варшава университетида ишлаши муносабати билан у ерда машҳур мусиқачилар, ёзувчи ва рассомлар билан яқиндан танишадилар. Елена Евгеньевна консерваторияда таълим олишни орзу қилади. Лекин 1914 йилда биринчи жаҳон уруши бошланиши сабабли университет Ростов-Дон шаҳрига кўчиб келди. 1917 йилнинг охирида улар Тошкентга кўчиб келишади. В.И.Романовский 1920 йил Ўрта Осиё давлат университетида математикадан дарс берди, фан доктори, профессор, 1943 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси бўлди, бир қатор ўзбек математик олимларини тарбиялади, Е.Е.Романовская халқ консерваториясида мусиқа назариясидан дарс бера бошлайди, кўплаб санъаткорлар, жумладан, В.А.Успенский, Ш.Шоумаров, А.Ваҳобовлар билан яқиндан танишади. Ўзининг мусиқашунослик малакаси етарли эмаслигини сезган Е.Е.Романовская 1925 йилда Ленинград консерваториясига ўқишга киради. 1929 йил битириб, мусиқашунос сифатида Тошкент давлат мусиқа техникумида, 1936 йилдан эса умрининг охиригача Тошкент давлат консерваториясида ишлади. У мусиқа назарияси сольфеджио, гармония ва мусиқа тарихидан дарс бериш билан бирга, 1931 йилда педагогика техникумлари учун мусиқадан дарслик дастурини, 1933 йилда ёш талаба-мусиқашунос Илёс Акбаров билан ҳаммуаллифликда умумтаълим мактаблар учун «Нота саводи» методик қўлланмасини ёзди. 1934 йилда бошланғич мактаб хорлари учун ўзбек халқ қўшиқлари 6 та намунасини нотага ёзиб олди. 1935 йил биринчи босқич мактаб болалари учун 30 та ўзбек ва рус қўшиқларидан тўплам тузди, 1938 йили ўзбек халқ мусиқаси асосида «Сольфеджио» дарслигини яратди. Консерваторияда 1937-1938 ўқув йилидан бошлаб ўзи тайёрлаган ўқув дастури асосида «Ўзбек халқ мусиқа мероси» ва «Замонавий мусиқа тарихи» дан дарс берди.

Е.Е.Романовская консерватория ва мусиқа техникумидаги ўқитувчилиги билан айни пайтда Ҳамза номидаги Санъатшунослик илмий тадқиқот институти томонидан ташкил этилган фольклор экспедицияларида фаол қатнашди. Халқ ижрочиларидан куй ва қўшиқларни нотага ёзиб олиб, тўпламлар чоп эттирди. Масалан: 1931 йил машҳур композитор ва фольклоршунос В.А.Успенский ва унинг шогирдлари И.Акбаров ва Ҳ.Муҳамедовалар билан ҳамкорликда Фарғона водийси бўйлаб фольклор экспедицияларида қатнашиб, асосан ўзбек аёллари, жумладан, Л.Саримсоқова ижросида бир талай ўзбек халқ қўшиқларини нотага ёзиб олди. 1934 йили И.Акбаров билан Хоразм вилоятида ўтказилган фольклор-экспедиция сафарида ҳам кўплаб халқ куй ва қўшиқларини ёзиб келиб, 1939 йилда «Хорезмская классическая Музыка» номида китоб чоп эттирди. 1935 йил Тожикистоннинг Тоғли бадахшон бўйлаб фольклор экспедициясидан ҳам кўпгина халқ мусиқа намуналарини нотага олди. 1936 йил Бухоро вилояти бўйича ўтказилган фольклор экспедициясида қатнашиб, ёзиб олинган 90 та замонавий қўшиқлардан 55 тасини нотага олади. 1939 йили Фарғона водийси бўйлаб ўтказилган экспедицияда Ҳамза қўшиқларини ва Ҳамзага бағишланган халқ қўшиқларини нотага ёзиб, 1941 йилда нашрдан чиқарди. 1939 йили у охирги марта Тошкент вилоятида ўтказилган фольклор экспедициясида қатнашиб, бир талай куй-қўшиқларни ёзди. Е.Романовская 1930-йилларда ўтказилган фольклор-экспедицияларнинг натижаларида, юқорида зикр қилинган тўпламлардан ташқари 1939 йили икки китобдан иборат «Ўзбек халқ қўшиқлари»ни, 1941 йилда икки томлик «Узбекские частушки» нота тўпламларини нашрдан чиқарди.

Ўзбек халқ мусиқа ижодининг билимдони ва тарғиботчиси Е.Романовская мусиқа ва театр тўғрисида илмий-маърифий мақолалар ёзди, анжуманларда маърузалар ўқиди. Унинг ёзган газета мақолалари орасида «Наследие, которая требует заботы и внимания», «Опыты гармонизации узбекской музыки», «Макомы Хорезма» кабилар алоҳида ўрин тутади. Журнал «Сов Музыка» №9 1934 йилда, «Музыкальное творчество Узбекистана», шу журнални № 7, 1937 й., «Тошбек и Гул-Курбон» (Помир халқ эртаги), журнал «Литература и искусство Узбекистана» книга 4-я, 1940й., «Узбекская народная музыка»; брошюра «Композиторы Узбекистана в дни Отечественной войны» Тошкент, 1944 г.; журнал «Звезда Востока» №11, 1947й. «Узбекский оперный театр» илмий мақолалари чоп этилган.

Ўзбекистон Композиторлари уюшмасига 1938 йилда аъзо бўлган, 1940-1945 йилларда масъул котиб бўлиб ишлаган Е.Романовская 1937-1940 йилларда консерватория директори, 1938-1944 йилларда «Санъат» нашриётида муҳаррир, 1944-1947 йилларда Ҳамза номидаги Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти директори лавозимларида ишлади. У 1944 йили «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвони билан тақдирланган.

                          ВЕРА ПЛУНГЯН

(1935-2017)

Санъатшунослик фанлари номзоди, профессор, мусиқашунос В.З.Плунгян 2002 йилда уюшма аъзолари сафига қабул қилинди. У республикамиз мусиқа ҳаёти, ижодкорлар фаолиятига бағишланган китоб, мақола ва радиоэшиттиришлари билан танилди.

Плунгян Вера Зиновьевна Андижон шаҳрида 1935 йилнинг 19 августида таваллуд топди. Умумтаълим мактаби билан бирга болалар мусиқа мактабида фортепиано синфида ўқиди, 1952 йилда Ҳамза номидаги Тошкент давлат мусиқа билим юртининг мусиқа назарияси бўлимига ўқишга кирди. Айни пайтда 1953-1958 йилларда Тошкент давлат чет тиллар институтининг немис тили бўлимида таҳсил кўрди ва имтиёзли диплом билан битирди. 1956 йили В.Плунгян Тошкент давлат консерваториясининг мусиқашунослик факультетига ўқишга кирди. У талабалар орасида биринчилардан бўлиб, «Особенности музыкального языка «Шашмакома» мавзуида диплом ишини ёзиб, 1961 йили ўқишни муваффақиятли битирди. 1964-1967 йилларда ёш мутахассис аспирантурада таҳсил кўрди. 1971 йили «С.Юдаков - создатель первой узбекской комической оперы» мавзуида ёзган диссертациясини ёқлаб, санъатшунослик фанлари илмий даражасига эга бўлди.

В.З.Плунгян меҳнат фаолиятини талабалик даврида Т.Содиқов номидаги болалар мусиқа мактабидан бошлади. 1961-1966 йилларда йўлланма билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг услубий кабинетида ишлади. Айни вақтда 1961-1964 йилларда Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтида ҳамда Ҳамза номидаги Тошкент мусиқа билим юртида ўқитувчилик қилди. Консерваторияда 1964 йилдан буён ўқитувчи, катта ўқитувчи, 1972 йилдан доцент, 2003 йилдан профессор бўлиб 2012 йилга қадар мусиқа тарихи кафедрасида фаолият кўрсатди. Ўтган давр мобайнида у 80 дан ортиқ юқори малакали мусиқашуносларни тарбиялади.

В.З.Плунгян қуйидаги китоб ва мақолаларни ёзди: «Сулаймон Юдаков» (1979), «Проделки Майсары» (1992), «Тухтасин Гафурбеков» (ҳаммуаллиф) И.Г.Галушенко, 1997), Сулейман Юдаков в воспоминаниях современников. Штрихи к творческой биографии (Т., 2003), Педагогика – моя цивилизация (Педагогические записки историка и муз.критика) (Т., 2006), Соната моей жизни. (Т., 2009), Молодому поколению от историка музыки (Т., 2011)  монографиялари, «Музыкальная критика в Узбекистане» (ҳаммуаллиф) (1984) очерки, “История музыки Средней Азии и Казахстана» том 1, ўқув қўлланмаси, «Музыкальная жизнь» 3, 4, 5 главы - соавтор (1995); сценарий телефильма «Один день в храме музыки» к 60 летию Ташгосконсерватории (1996),). Булардан ташқари турли тўпламларда, «Сов. музыка» журналида, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Правда Востока», «Ўзбекистон ўқитувчиси», «Халқ сўзи», «Тошкент оқшоми» каби газеталарда 100 дан ортиқ мақолалар, интервьюлар эълон қилинди. Бир қатор радио-эшиттиришлар ўтказди.

                      АШОТ ПЕТРОСЯНЦ

(1910-1978)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Давлат мукофоти совриндори, профессор, мусиқашунос Ашот Петросянц илмий ижодий, педагоглик, дирижёрлик ва жамоат фаолияти билан XX аср ўзбек мусиқаси тарихида ёрқин из қолдирди. У республикамизда замонавий профессионал мусиқа санъатини ривожлантириш, ўзбек халқ мусиқа чолғуларини қайта тиклаш орқали оркестр тузишга ва уни такомиллаштириш, нота услубида ижрочиликни жорий этиш, ижрочи кадрларни тайёрлаш билан банд бўлди. Ўзбек давлат филармонияси ва Тошкент давлат консерваториясида ўзбек халқ чолғулари оркестри, илмий лаборатория ташкил қилди.

Петросянц Ашот Иванович Туркманистоннинг Мари шаҳрида 1910 йилнинг 10 майида туғилди. 1922 йилда болалар мусиқа мактабига скрипка бўйича ўқишга кирди. 1927 йили Тошкент мусиқа билим юртига скрипка синфига  ўқишга киради. 1931 йилда ўқишни муваффақиятли битириб, Мари шаҳри темир йўл клубидаги оркестрда созанда бўлиб иш бошлади. Тез орада «Ёш ишчилар театри» мусиқа бўлимининг мудири, кейинчалик директор лавозимида ишлади. 1935 йили Петросянц Тошкент шаҳрига келади ва «Болаларни бадиий тарбиялаш» марказий уйининг мусиқа бўлими мудири этиб тайинланди.

1936 йилда янги очилган Тошкент консерваториясига А.Петросянц биринчилардан бўлиб, композиция бўйича Б.Б.Надеждин синфига ўқишга киради. Маълумки, филармония қошида Т.Жалилов раҳбарлигида 100 кишидан ортиқ ўзбек халқ чолғу ва ашула ансамбли ташкил қилинган эди. Мазкур ансамблда ишлаётган ёш созандаларга Ўзбекистон халқ артисти, композитор Н.Миронов нота ёзуви назариясидан дарс бериб, нотали оркестр тузган эди. Миронов талаба А.И.Петросянцни ўзига ёрдамчи сифатида ишга чақирди. Улар биргаликда илмий-назарий ва амалий ишларни бошлаб, 1938 йили реконструкция қилинган чолғулар гуруҳидан кўп овозли оркестр ташкил этдилар. Чолғуларни ясашда А.Кихваянц, А.Романчеко, кейинчалик С.Диденко ва Оганесянцлар етакчилик қилишади. 1941 йилнинг бошида Миронов бу оркестрни шогирди А.Петросянцга топширди ва у оркестрга бадиий раҳбар ва бош дирижёр этиб тайинланди. 1943 йилдан бошлаб оркестр қайта тикланди. 1948 йил Тошкент консерваториясида ўзбек халқ чолғуларида ижрочи кадрларни тайёрлаш учун махсус кафедра ташкил этилди. А.Петросянц кафедра мудири вазифасида ўқитувчидан профессор лавозимларигача юзлаб малакали ижрочи созанда ва дирижёр шогирдларни тайёрлади. Петросянц чолғу асбоблар лабораториясида илмий иш билан банд бўлди, илмий анжуманларда маърузалар қилди ва қуйидаги дарсликларни яратди: 1951 йил реконструкция қилган ўзбек халқ чолғу асбоблари оркестри асосида «Инструментоведение», 1952 йили «Школа игры на доире», 1961 йили машҳур чангчи Аҳмад Одилов билан ҳамкорликда «Школа игры на чанге», 1962 йили мусиқашунос Т.Визго билан ҳамкорликда «Узбекский оркестр народных инструментов», 1963 йили «Школа игры на нае» китобларини чоп этди. У ўз ижодий фаолиятида ўзбек чолғулари билан чегараланиб қолмай, балки Марказий Осиё халқлари чолғу асбобларини ҳам такомиллаштиришда ва оркестрлар ташкил қилишда фаол қатнашди. А.И.Петросянц ижодий фаолияти мусиқа жамоатчилигининг диққат марказида бўлди. 1957 йилгача Ўзбек халқ чолғу асбоблари оркестрининг раҳбари сифатида фаолият юритди.

Ашот Иванович Петросянц Ўзбекистон мусиқа санъатини ривожлантиришдаги хизматлари учун «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби», «Қорақалпоғистон республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвонлари, Давлат мукофоти билан тақдирланган.

                    ТАТЬЯНА ПЕТРЕНКО

(1972)

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси сафига ёш мусиқашунос Татьяна Петренко 1998 йили қабул қилинган.

Петренко Татьяна Александровна (Семейкина) Тошкентда 1972 йилнинг 24 октябрида дунёга келди. Болалигидан у мусиқага қизиқди ва 1979-1990 йиллари Республика санъат махсус мактаб-интернатининг фортепиано синфида ва мусиқашунослик бўлимида таҳсил кўрди. 1990-1995 йиллари М.Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясида мусиқашунослик мутахассислиги бўйича професор С.А.Закржевская ва мусиқа танқидчилиги бўйича доцент В.З.Плунгянларда сабоқ олди. 1995-1998 йиллари консерваториянинг аспирантурасида сабоқ олди ва «Белла Бартокнинг композиторлик техникаси ва унинг аҳамияти Шарқ композиторларининг ижодиётида» номли диссертацияси устида иш олиб борди.

Т.Петренко турли мавзуларда тўплам, журнал ва газеталарда, рус ва инглиз тилларида 70 дан ортиқ илмий, оммабоп мақолалар ва тақризлар ёзди: Прелюдия и фуга «Памяти Авиценны» Т.Курбанова (методические записи музыкальной школы им. В.А.Успенского, вып. 5-Ташкент. Изд. «Фан» 1996 г.); Творческие установки Беллы Бартока и их значение для национальных композиторских школ Востока (Тезисы; Композиторская школа Узбекистана на современном этапе. (Сборник работ молодых ученых Узбекистана «Камолот, Ташкент, изд. «Фан» 1997 г.); И.Стравинский: штрихи к стилистическому портрету.(Сб.статей им.В.А.Успенского. Т., 2004.)

Журналларда чоп этилган мақолалар: Узбекские школьники покоряют немецких меломанов. («Ўзбекистон ҳаво йўллари» №1, 1996 г. на русском и английском языках); Наследие двух культур. («Ўзбекистон ҳаво йўллари» №2 и 3, 1996 г. на русском и английском языках); Альбина Шин: «Хочу надеяться» («Коресарим» №4, 1995 г.)

Т.Петренконинг мақолалари: «Час пик» для Энмарка Салихова. (Вечерний Ташкент, 1994 г.) «Его манил Восток» (о Р.Глиэре) (Вечерний Ташкент, 1985 г.); «Музыка-часть моей жизни» (о Х.Рахимове), (Вечер. Ташкент, 1996 г.); «Лейли и Меджнун встретились в Турции» (Правда Востока, 1994); «Композиторы объявляют год творческой активности (Правда Востока, 1997); «Тошкент 98»; Музыкальный калейдоскоп (газ. «Пресстиж» №40, 1998 г.) ва бошқалар.