АСОСИЙ САҲИФА
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

Play
previous arrow
next arrow
previous arrownext arrow
Shadow
Slider

Табриклар

30 ноябрь: Собиров Шерзод ни туғилган куни.


АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР



КОНЦЕРТЛАР



"ДЎСТЛАР" КЛУБИ



ФЕСТИВАЛАР



                      АШОТ ПЕТРОСЯНЦ

(1910-1978)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Давлат мукофоти совриндори, профессор, мусиқашунос Ашот Петросянц илмий ижодий, педагоглик, дирижёрлик ва жамоат фаолияти билан XX аср ўзбек мусиқаси тарихида ёрқин из қолдирди. У республикамизда замонавий профессионал мусиқа санъатини ривожлантириш, ўзбек халқ мусиқа чолғуларини қайта тиклаш орқали оркестр тузишга ва уни такомиллаштириш, нота услубида ижрочиликни жорий этиш, ижрочи кадрларни тайёрлаш билан банд бўлди. Ўзбек давлат филармонияси ва Тошкент давлат консерваториясида ўзбек халқ чолғулари оркестри, илмий лаборатория ташкил қилди.

Петросянц Ашот Иванович Туркманистоннинг Мари шаҳрида 1910 йилнинг 10 майида туғилди. 1922 йилда болалар мусиқа мактабига скрипка бўйича ўқишга кирди. 1927 йили Тошкент мусиқа билим юртига скрипка синфига  ўқишга киради. 1931 йилда ўқишни муваффақиятли битириб, Мари шаҳри темир йўл клубидаги оркестрда созанда бўлиб иш бошлади. Тез орада «Ёш ишчилар театри» мусиқа бўлимининг мудири, кейинчалик директор лавозимида ишлади. 1935 йили Петросянц Тошкент шаҳрига келади ва «Болаларни бадиий тарбиялаш» марказий уйининг мусиқа бўлими мудири этиб тайинланди.

1936 йилда янги очилган Тошкент консерваториясига А.Петросянц биринчилардан бўлиб, композиция бўйича Б.Б.Надеждин синфига ўқишга киради. Маълумки, филармония қошида Т.Жалилов раҳбарлигида 100 кишидан ортиқ ўзбек халқ чолғу ва ашула ансамбли ташкил қилинган эди. Мазкур ансамблда ишлаётган ёш созандаларга Ўзбекистон халқ артисти, композитор Н.Миронов нота ёзуви назариясидан дарс бериб, нотали оркестр тузган эди. Миронов талаба А.И.Петросянцни ўзига ёрдамчи сифатида ишга чақирди. Улар биргаликда илмий-назарий ва амалий ишларни бошлаб, 1938 йили реконструкция қилинган чолғулар гуруҳидан кўп овозли оркестр ташкил этдилар. Чолғуларни ясашда А.Кихваянц, А.Романчеко, кейинчалик С.Диденко ва Оганесянцлар етакчилик қилишади. 1941 йилнинг бошида Миронов бу оркестрни шогирди А.Петросянцга топширди ва у оркестрга бадиий раҳбар ва бош дирижёр этиб тайинланди. 1943 йилдан бошлаб оркестр қайта тикланди. 1948 йил Тошкент консерваториясида ўзбек халқ чолғуларида ижрочи кадрларни тайёрлаш учун махсус кафедра ташкил этилди. А.Петросянц кафедра мудири вазифасида ўқитувчидан профессор лавозимларигача юзлаб малакали ижрочи созанда ва дирижёр шогирдларни тайёрлади. Петросянц чолғу асбоблар лабораториясида илмий иш билан банд бўлди, илмий анжуманларда маърузалар қилди ва қуйидаги дарсликларни яратди: 1951 йил реконструкция қилган ўзбек халқ чолғу асбоблари оркестри асосида «Инструментоведение», 1952 йили «Школа игры на доире», 1961 йили машҳур чангчи Аҳмад Одилов билан ҳамкорликда «Школа игры на чанге», 1962 йили мусиқашунос Т.Визго билан ҳамкорликда «Узбекский оркестр народных инструментов», 1963 йили «Школа игры на нае» китобларини чоп этди. У ўз ижодий фаолиятида ўзбек чолғулари билан чегараланиб қолмай, балки Марказий Осиё халқлари чолғу асбобларини ҳам такомиллаштиришда ва оркестрлар ташкил қилишда фаол қатнашди. А.И.Петросянц ижодий фаолияти мусиқа жамоатчилигининг диққат марказида бўлди. 1957 йилгача Ўзбек халқ чолғу асбоблари оркестрининг раҳбари сифатида фаолият юритди.

Ашот Иванович Петросянц Ўзбекистон мусиқа санъатини ривожлантиришдаги хизматлари учун «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби», «Қорақалпоғистон республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвонлари, Давлат мукофоти билан тақдирланган.