АСОСИЙ САҲИФА
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

Play
previous arrow
next arrow
previous arrownext arrow
Shadow
Slider

Табриклар

20 май: Адамбаева Тожигулни туғилган куни.


16 май: Ташпулатов Музаффар ни туғилган куни.


18 май: Тураев Файзуллани туғилган куни.


23 май: Турсунова Гулшаной ни туғилган куни.


17 май: Чаршемов Жамил ни туғилган куни.


АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР



КОНЦЕРТЛАР



"ДЎСТЛАР" КЛУБИ



ФЕСТИВАЛАР



 Композитор Муҳаммад Отажонов 1959 йил 16 сентябрда Урганч шаҳрида туғилган. 1982 йилда Тошкент давлат консерваториясини фортепиано, 1989 йилда бастакорлик ихтисосликлари бўйича тугатган. Ўзбекистон давлат консерваторияси бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси доценти. М.Отажонов Республика қўшиқлар ва Республика пианиночилар танловлари совриндори.

М.Отажоновнинг асарлари профессионал даражада яратилганлиги, ўзининг миллийлиги, сержилолиги билан ажралиб туради. Композитор ижодий фаолияти жараёнида бир қатор жанрларга мурожаат этган. Фортепиано ва оркестр учун №1, №2 Концертлари, чанг ва халқ чолғу оркестри учун Концерт, симфоник оркестр учун сюиталар, камер чолғу асарлари, «Бобур», «Чироғимни ким ёқади», «Дилбар юраклар» мусиқали дарамалари, «Гуноҳ» фильмига яратилган мусиқа композитор ижодининг ёрқин намуналарини ташкил этади. «Ширин хотира», «Яшнаган ўлкамга боқ», «Ўзинг ягона», «Она юртим» каби 50 дан ортиқ қўшиқлари, «Қарашларинг», «Ширин хотира», «Соғиндим», «Яшнаган ўлкамга боқ», «Гулчеҳра қиз ўйнасин», «Тўй бўлсин», «Она юртим»  эстрада қўшиқлари тингловчилар томонидан юқори баҳоланган.

Болалар қўшиқчилиги ва ижрочилиги борасида ҳам композитор бир қатор самарали ютуқларга эришди. 2000 йилда композиторнинг болалар учун «Гулдаста» номли фортепиано пьесалари тўплами нашр этилди. «Шўх чумчуқ», «Болаларнинг кўзлари», «Онажон Ўзбекистон», «Юрт диёри» каби 50 га яқин болалар учун яратган қўшиқлари жажжи ва ўсмир болажонлар томонидан севиб куйланиб келинмоқда.

М.Отажонов Республикамиз бўйлаб кўпгина мусиқа мактаблари, коллежлар ва лицейларда мунтазам концерт учрашувлар ташкил этиб, ўқувчиларнинг маънавий дунёсини янада кенгайишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Композиторнинг асарлари «Мустақиллик» ва «Наврўз» давлат тантаналарида ҳам мунтазам ижро этиб келинмоқда. Хусусан, композитор қаламига мансуб «Жажжи гўзал» қўшиғи «Булбулча» болалар хор жамоаси томонидан 2001 йил Наврўз давлат байрами концертида муваффақиятли янгради.

1996 йилдан буён ўтказиб келинаётган Халқ таълими тизимидаги «Ўзбекистон Ватаним маним» Республика қўшиқлар кўрик танловининг доимий қатнашчиси, ғолиби, ҳайъат раиси ва аъзоси. 2003 йилда Тошкент шаҳар тизимидаги қўшиқ байрами кўрик танловида ҳакамлар ҳайъати раиси сифатида қатнашди. Композиторнинг «Қашқадарё», «Урганч», «Навоий» номли қўшиқлари Шаҳрисабз, Хива, Навоий шаҳарларида болалар томонидан гала концертларда муваффақиятли ижро этиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (2006), «Офарин» мукофоти совриндори, композитор Дилором Омонуллаева 1958 йил 1 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1984 йилда Тошкент давлат консерваториясини ва 1990 йилда ассистентура-стажировкани бастакорлик ихтисослиги бўйича, 1998 йилда Ўзбекистон Президенти хузуридаги Давлат ва жамоат қурилиш академиясини битирган. 2002 йилдан Ўзбекистон давлат консерваторияси «Эстрада санъати» кафедраси мудири, доцент.

Д.Омонуллаева ўзбек мусиқа санъатининг ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келмоқда. Д.Омонуллаеванинг ижодий фаолияти ранг-баранг бўлиб, ўз ичига турли жанрларни қамраб олади. Йирик ва кичик шаклдаги асарлари қаторига 3 та симфония, фортепиано ва оркестр учун Концерт, «Бахтномамиз таронаси», «Истиқлол мадҳияси» қасидалари, У.Хайём сўзига хор туркуми, камер чолғу асарлари, фортепиано учун «Полифоник дафтар», «Болалар альбоми», «Самарқанд манзаралари» туркумлари киради.

Композиторнинг «Ёмғир ёғди», «Саратон», «Мен сени ҳеч кимга бермайман», «Бир бирингни асра ўзбегим», «Болича», «Яшнайвер Ўзбекистон», «Оташ замон», «Ёлғон дунё», «Юлдузим», «Армон бўлмагин» каби 100 дан ортиқ замонавий эстрада қўшиқлари таниқли эстрада хонандалари Кумуш Раззоқова, Ғуломжон Ёқубов, Қозим Қаюмов, Севара Назархон, Лариса Москалева, Оксана Нечитайло, Аъло Раҳимова, Майсара Имомовалар ижросида янграб, ўзбек мусиқа санъатида ёрқин саҳифаларга айланди. Композиторнинг кўпгина ватанпарвалик руҳида яратган қўшиқлари Мустақиллик ва Наврўз байрам тантаналарида, буюк алломаларимиз ва қадимий шаҳарларнинг юбилей тадбирларида,  «Ўзбекистон-Ватаним маним» қўшиқлар танлови ҳамда эстрада қўшиқлар танловларида мунтазам янграб келмоқда.

Мусиқа санъатида мураккаб жанрлардан ҳисобланган Мадҳия Д.Омонуллаева ижодида муҳим ўрин эгаллайди. Миллий ва замонавий руҳда яратилган Миллий «Шарқ тароналари» халқаро Мусиқа фестивалининг Мадҳияси, «Тошкент мадҳияси», Миллий театр Мадҳияси, Байналмилал маданият маркази Мадҳияси, Кураш ассоциацияси Мадҳияси, Президент ҳузуридаги Давлат ва қурилиш Академияси Мадҳияси композиторнинг бу соҳада етук ва профессионал ижодкор сифатида гавдаланганлигидан далолат беради. Айниқса, «Шарқ тароналари» ва «Тошкент Мадҳияси» ўзининг ёрқин миллийлиги, оригиналлиги, замонавийлиги ва кўтаринки руҳда ёзилганлиги билан ажралиб туради.

Ўзининг ижодий фаолиятида Д.Омонуллаева ёш авлод, боғча ва мактаб ёшидаги болаларнинг мусиқий эстетик тарбиясига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Композитор 100 дан ортиқ болалар қўшиқлари муаллифидир. П.Мўмин шеърларига «Алифбо қўшиқлари», «Топишмоқ қўшиқлари», «Топишмоқ айтишув» туркумлари, «Туркистон фарзандлари», «Ўзбекистон – Ватаним маним», «Дилоромнинг қўшиғи» каби 50 дан ортиқ қўшиқлари Ўзтелерадиокомпанияси қошидаги «Булбулча» болалар хори жамоаси томонидан мунтазам ижро этилиб келинмоқда. 

Д.Омонуллаеванинг вокал ва чолғу асарлари Республикамизда мунтазам ўтказилаётган фестиваллар ва танловларда муваффақиятли янграмоқда. Шу билан бир қаторда композиторнинг йирик жанрдаги асарлари Франция, Англия, Туркия каби чет давлатларда ҳам ижро этилиб тингловчиларнинг олқишларига сазовор бўлмоқда.

Д.Омонуллаева ижодий, жамоат ишлари билан бир қаторда кенг педагогик фаолият ҳам юритмоқда. Унинг синфида таҳсил олган ёш бастакор ва хонандалар Республикамизнинг профессионал эстрада мусиқа санъатига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқдалар. Севара Назархон, Абдулазиз Карим, Дилноза Исмияминова, Оксана Нечитайло, Диана Зиядиноваларнинг ижоди фикримизнинг исботидир.

Ўзбекистон мусиқа санъати ривожига қўшган улкан ҳиссалари учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1996 йил), «Дўстлик» ордени (1998 йил) билан тақдирланган.

(1947-2014)

 Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (2007), «Меҳнат шуҳрати» ордени (2000),         «Офарин» мукофоти совриндори, композитор, дирижёр, моҳир созанда ва педагог Фарход Алимов 1947 йил 23 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1970 йилда Тошкент давлат консерваториясини халқ чолғулари, 1979 йилда бастакорлик ихтисосликлари бўйича битирган. 2004 йилдан Ўзбекистон давлат консерваторияси бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси профессори.

Ф.Алимов ўзбек мусиқа санъати ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келаётган ижодкорлардан. Унинг қатор вокал-симфоник асарлари, халқ чолғулари оркестри учун яратган чолғу куйлари, қўшиқлари замонавий ўзбек мусиқаси маданиятидан кенг ўрин олган. Ҳозирги кунга қадар композитор Симфония, овоз ва оркестр учун Концерт, «Мафтунингман Тошкент», «Сайёрамизни асранг»  вокал-хореографик кантаталари, ўзбек халқ чолғулари оркестри учун концерт ва 3 та увертюраси, «Она хотирасига» поэмаси, торли квартет, ғижжаклар квартети учун сюита, қатор чолғу пьесалари, «Муҳаббатнома» балети, халқ чолғулари оркестри учун «Тўёна», «Шодиёна», «Табрикнома» увертюраларини, «Меҳробдан чаён», «Муҳаббат нидоси» киноларига мусиқа, турли чолғулар учун йирик ва кичик жанрдаги асарларни яратиб, мусиқа шинавандалари эътиборига ҳавола этиб келмоқда. Композиторнинг йирик жанрдаги асарлари нафақат Республикамизда, балки АҚШ, Германия, Франция, Миср, Испания, Корея, Тиркия, Хитой каби чет давлатларда ҳам муваффақиятли ижро этиб келинмоқда. «Суғдиёна» халқ чолғулари камер оркестри учун турли халқ мусиқалари асосида махсус яратган асарлари мазкур жамоа репертуаридан кенг ўрин олган.

Ф.Алимов 100 дан ортиқ романс ва қўшиқлар, хор асарлари, эстрада мусиқаси ва болалар қўшиқлари муаллифидир. Композиторнинг қўшиқлари радионинг «Олтин фондидан» ўрин олган, «Мустақиллик» ва «Наврўз» тантаналарида, шаҳар, вилоят ва Республика доирасида ўтказилиб келинаётган қўшиқ танловларида мунтазам жаранглаб келмоқда.

Ф.Алимов ижодида мусиқали драма жанри алоҳида ўрин тутади. Композиторнинг «Шоҳ Эдип», «Ғаройиб оқшом», «Юсуф ва Зулайҳо», «Нодирабегим», «Фотима ва Зуҳра», «Девона», «Сойиб хўжа операцияси», «Ўлдинг, азиз бўлдинг», «Топталган туйғу», «На малакман, на фаришта», «Жайдари келин», «Чеча», «Бахтли бўл дугонажон», «Суперқайнона 1», «Суперқайнона 2» каби 20 дан ортиқ мусиқали драма ва комедиялари Муқимий номидаги мусиқали драма театри репертуаридан мустаҳкам ўрин олиб, томошабинлар қалбидан чуқур жой олган. Композиторнинг мусиқали драмалари ўзининг ғояси, ҳаётий мавзуларни қамраб олганлиги, таъсирчанлиги, профессонал баён этиш услуби билан алоҳида ажралиб туради.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Маданият ходими, «Офарин» танлови совриндори, композитор Надим Норхўжаев 1947 йил 24 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1972 йилда Тошкент давлат консерваториясининг композиция факультетини Г.Мушель синфида битирган.

Композиторнинг ижодида болалар мусиқаси алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг «Яхши бола», «Салом, қўшиқ байрами», «Шафтолига саволдим», «Дилда баҳор», «Салом берган болалар», «Чамандаги гуллармиз» қўшиқлари болалар жамоалари дастуридан мустаҳкам ўрин эгаллаб, республика қўшиқ байрамларида мунтазам ижро этиб келинмоқда. Бастакорнинг саҳна асарларидан «Она бола дейди», «Жўжаларим» мусиқали эртаклари Ўзбекистон театрларида муваффақият билан саҳналаштирилди. Йирик жанрларда Симфония, Симфониетта, 2 та увертюра, камер симфоник оркестр учун «Миниатюралар», фортепиано ва симфоник оркестр учун «Концертино», вокал-симфоник оркестр учун «Менинг ўлкам», эстрада симфоник оркестр учун «Наврўзи олам» сюиталари каби асарлар яратишга муваффақ бўлди. Н.Норхўжаев эстрада қўшиқлари, жумладан болалар эстрада мусиқасига ҳам катта эътибор бермоқда. Хусусан, унинг «Хаккалар» қўшиғи республикада биринчи болалар эстрада қўшиғи сифатида тарихга кирди. «Дилда баҳор», «Сени зор этгандим», «Ишқ асири», «Ёр менга узук тақди», «Жаннатмакон диёр бу» каби жстрада қўшиқлари таниқли хонандалар репертуаридан жой олган бўлиб, радионинг «олтин фонд»ида сақланмоқда.

Н.Норхўжаевнинг мусиқа Испания, Эфиопия, Франция, Германия, Миср Араб Республикасида, МДҲ давлатларида муваффақиятли ижро этилган. Айниқса унинг «Наврўз уфориси», «Азиза», «Туркча куй» асарлари кўп ўлкаларда завқ билан қарши олинган.

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, «Офарин» мукофоти совриндори, композитор Мирҳалил Маҳмудов 1947 йил 2 январда Тошкент шаҳрида туғилган. 1971 йилда Тошкент давлат консерваториясининг копозиция факультетини Ф.Янов-Яновский синфида тамомлаган. Ўзбекистон давлат консерваторияси бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси доценти.

М.Маҳмудов турли жанрларда самарали ижод қилиб келмоқда. 3 та симфония, «Байрамона», «Фанфаралар» каби симфоник сюиталар, камер оркестр учун, скрипка ва оркестр учун концертлар,  «Мухаммас ва уфор» туркуми, «Тошкент садоси», «Она Ўзбекистон», «Кўҳна Чош» ораториялари, «Ватан шаҳнози», «Элга баҳор келди», «Элим, насибанг улуғ», «Ўзбекистон» қасидадлари муаллифнинг серқирра ижодкор эканлигидан далолат беради.

М.Маҳмудов театр-саҳна мусиқаси ва киномусиқа соҳасида катта натижаларга эришди. Унинг «Синдирилган кўза», «Ишчи фарзанди», «Ака-ука совчилар» каби драма ва комедиялар ҳозирги замон саҳна ижодиётининг энг илғор намуналаридан ҳисобланади. Ўзбек киноси «олтин фонди»дан жой олган «Суюнчи», «Келинлар қўзғолони», «Абдуллажон», «Тангалик болалар», «Ўтган кунлар» каби ажойиб фильмларнинг мусиқаси Маҳмудов қаламига мансубдир.

М.Маҳмудовнинг асарлари нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё республикаларида, балки бошқа қатор мамлакатларда ҳам ижро этилган.