АСОСИЙ САҲИФА
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

Play
previous arrow
next arrow
previous arrownext arrow
Shadow
Slider

Табриклар

30 декабрь: Пинхасов Игорьни туғилган куни.


АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР



КОНЦЕРТЛАР



"ДЎСТЛАР" КЛУБИ



ФЕСТИВАЛАР



(1947-2014)

 Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (2007), «Меҳнат шуҳрати» ордени (2000),         «Офарин» мукофоти совриндори, композитор, дирижёр, моҳир созанда ва педагог Фарход Алимов 1947 йил 23 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1970 йилда Тошкент давлат консерваториясини халқ чолғулари, 1979 йилда бастакорлик ихтисосликлари бўйича битирган. 2004 йилдан Ўзбекистон давлат консерваторияси бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси профессори.

Ф.Алимов ўзбек мусиқа санъати ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келаётган ижодкорлардан. Унинг қатор вокал-симфоник асарлари, халқ чолғулари оркестри учун яратган чолғу куйлари, қўшиқлари замонавий ўзбек мусиқаси маданиятидан кенг ўрин олган. Ҳозирги кунга қадар композитор Симфония, овоз ва оркестр учун Концерт, «Мафтунингман Тошкент», «Сайёрамизни асранг»  вокал-хореографик кантаталари, ўзбек халқ чолғулари оркестри учун концерт ва 3 та увертюраси, «Она хотирасига» поэмаси, торли квартет, ғижжаклар квартети учун сюита, қатор чолғу пьесалари, «Муҳаббатнома» балети, халқ чолғулари оркестри учун «Тўёна», «Шодиёна», «Табрикнома» увертюраларини, «Меҳробдан чаён», «Муҳаббат нидоси» киноларига мусиқа, турли чолғулар учун йирик ва кичик жанрдаги асарларни яратиб, мусиқа шинавандалари эътиборига ҳавола этиб келмоқда. Композиторнинг йирик жанрдаги асарлари нафақат Республикамизда, балки АҚШ, Германия, Франция, Миср, Испания, Корея, Тиркия, Хитой каби чет давлатларда ҳам муваффақиятли ижро этиб келинмоқда. «Суғдиёна» халқ чолғулари камер оркестри учун турли халқ мусиқалари асосида махсус яратган асарлари мазкур жамоа репертуаридан кенг ўрин олган.

Ф.Алимов 100 дан ортиқ романс ва қўшиқлар, хор асарлари, эстрада мусиқаси ва болалар қўшиқлари муаллифидир. Композиторнинг қўшиқлари радионинг «Олтин фондидан» ўрин олган, «Мустақиллик» ва «Наврўз» тантаналарида, шаҳар, вилоят ва Республика доирасида ўтказилиб келинаётган қўшиқ танловларида мунтазам жаранглаб келмоқда.

Ф.Алимов ижодида мусиқали драма жанри алоҳида ўрин тутади. Композиторнинг «Шоҳ Эдип», «Ғаройиб оқшом», «Юсуф ва Зулайҳо», «Нодирабегим», «Фотима ва Зуҳра», «Девона», «Сойиб хўжа операцияси», «Ўлдинг, азиз бўлдинг», «Топталган туйғу», «На малакман, на фаришта», «Жайдари келин», «Чеча», «Бахтли бўл дугонажон», «Суперқайнона 1», «Суперқайнона 2» каби 20 дан ортиқ мусиқали драма ва комедиялари Муқимий номидаги мусиқали драма театри репертуаридан мустаҳкам ўрин олиб, томошабинлар қалбидан чуқур жой олган. Композиторнинг мусиқали драмалари ўзининг ғояси, ҳаётий мавзуларни қамраб олганлиги, таъсирчанлиги, профессонал баён этиш услуби билан алоҳида ажралиб туради.