АСОСИЙ САҲИФА
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

Play
previous arrow
next arrow
previous arrownext arrow
Shadow
Slider

Табриклар

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР



КОНЦЕРТЛАР



"ДЎСТЛАР" КЛУБИ



ФЕСТИВАЛАР



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 августда Ўзбекистон ижодкор зиёлилар вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёни, 15 августдаги “Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3212- сонли Қарори, 2019 йил 19 март куни ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда мусиқа, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббуснининг биринчисини амалга тадбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси таниқли ва малакали уюшма аъзолари – композиторлар, бастакорлар ҳамда мусиқашунослар раҳбарлигида мунтазам маҳорат дарсларини ўтказади.
Маҳорат дарслари 2019 йил 2 октябрдан бошлаб мунтазам уюшма биносида ҳафтада бир маротаба бўлиб ўтади. Унда бир ойда икки маротаба композиторлик маҳорати, бир ойда икки маротаба бастакорлик маҳорати ва бир ойда бир маротаба мусиқашунослик малакаларини ошириш бўйича маҳорат соатлари ўтказилади.
Маҳорат дарсларида соҳанинг ёш мутахассислари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, жумладан, консерватория, мусиқа академик лицейлари, санъат интернатлари ҳамда мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчи ва талабалари қатнашишлари мумкин.
Маҳорат дарслари бепул ўтказилади. Унда соҳага оид мавзулар ёритилади, Ўзбекистон композиторлари услубий қирралари ўрганилади, бастакорлик ижодиётига хос жиҳатлар ҳақида маълумотлар берилади, мусиқашуносликка оид мавзулар ёритилади.
Маҳорат дарсларига қатнашишни ҳохловчилар уюшмага бир ой олдин талабнома беришлари лозим.

Маълумот учун ☎️: 71) 233-20-28