АСОСИЙ САҲИФА
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

Play
previous arrow
next arrow
previous arrownext arrow
Shadow
Slider

Табриклар

30 ноябрь: Собиров Шерзод ни туғилган куни.


АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР



КОНЦЕРТЛАР



"ДЎСТЛАР" КЛУБИ



ФЕСТИВАЛАР



                                  РАУФ ҚОДИРОВ

 (1952)

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, таниқли олим, педагогика фанлари номзоди, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, ISME (UNESCO) Мусиқа таълими бўйича халқаро жамиятининг аъзоси Рауф Қодиров ўзининг илмий ишлари билан Ўзбекистонда мусиқа педагогикаси ва психологиясининг ўзлаштирилишида ва кенг тарғиб этилишида катта муваффақиятларга эришди.

Рауф Ғафурович Қодиров 1952 йилнинг 27 сентябрида мусиқачилар оиласида туғилган. Унинг отаси таниқли композитор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Ғафур Қодиров, онаси В.А.Руколь скрипка ўқитувчиси. Р.Ғ.Қодиров В.А.Успенский номидаги мусиқа мактабини 1970 йилда, Тошкент давлат консерваториясини 1975 йилда доцент В.Ф.Кальтман синфида хор дирижёрлиги бўйича тугатган.

Р.Қодиров меҳнат фаолиятини 1975 йилдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг мусиқа факультети кафедра ўқитувчиси сифатида бошлади. 1982-1985 йилларда Москвада Бутуниттифоқ Педагогика фанлари академияси Бадиий тарбия Илмий тадқиқот институтининг мусиқа бўлими аспирантурасида таҳсил олди ва 1986 йилда “Формирование навыков многоголосного пения в младших классах школ Узбекистана” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ёқлади. Р.Қодиров Низомий номидаги педагогика институтида: 1989-2000 йилларда мусиқий педагогика ва методика кафедраси мудири, 1992-1995 педагогика кафедраси докторанти, 1999 йилда амалий психология факультетини тугатган, 1999-2000 йилларда Мусиқа факультети декани ва бошқа лавозимларда фаолият юритган.

Ўзбекистон давлат консерваториясида Р.Қодиров 1991 йилдан мусиқий педагогика кафедраси доценти, 2000-2009 йилларда Илмий кенгаш котиби, 2002-2003 йилларда “Мусиқий педагогика” кафедраси мудири, 2003 йилдан профессори лавозимларда фаолият олиб бормоқда.

Р.Қодировнинг ўқув, илмий ва ижодий тадқиқоти асосан мусиқа педагогикаси ва психологияси масалаларига бағишланган бўлиб, бу соҳада 400 дан ортиқ  илмий-ижодий ишларни амалга оширди. Хусусан, “Бошланғич мактабда кўп овозли куйлаш” (1997), “Ўзбекистон болалар қўшиқлари антологияси” (2002), “Мусиқа психологияси” (ўзбек ва рус тилларида, 2005), “Музыкальная педагогика” (2009), “Мусиқа педагогикаси” (2011), “Оммабоп мусиқий глоссарий” (2014, 2016), “Композитор Ғафур Қодиров: ҳаёти ва ижоди /годы жизни и творчетство” (Монографияси, концерти ва DVD ёзуви, 2017), “Мусиқа педагогикаси” (2018) адабиётлари муаллифидир. Шунингдек, Болалар мусиқа Фестивалларинининг ташкилотчиси (2006, 2007, 2008), болалар учун “Айиқчам”, “Қуён”, “Меҳрибон ойижон”, “Акс садо”, “Эски шаҳар” каби бир қатор қўшиқлар муаллифидир. Р.Қодиров Фитратнинг “Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи”, Жомийнинг “Китоб”, Авлонийнинг “Мусиқа” китобларини илмий ва шеърий таржима қилган, халқ ижодиётига мансуб бўлган ва композиторларнинг болалар қўшиқларини шеърий таржима қилган ва жамоа бўлиб куйлаш учун қайта ишлаган.

Рауф Қодиров Ўзбекистон мусиқа санъати, педагогика ва психологияси, болалар мусиқа тарбияси масалаларини ривожлантириш йўлидаги салмоқли ҳиссалари учун 2017 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.