АСОСИЙ САҲИФА
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

Play
previous arrow
next arrow
previous arrownext arrow
Shadow
Slider

Табриклар

30 ноябрь: Собиров Шерзод ни туғилган куни.


АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР



КОНЦЕРТЛАР



"ДЎСТЛАР" КЛУБИ



ФЕСТИВАЛАР



                       БОТИР МАТЁҚУБОВ

(1953)

Санъатшунослик фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2000 йилдан буён аъзоси, созанда, мусиқашунос Ботир Матёқубов 1980 йилдан педагог ва тадқиқотчи сифатида танила бошлади.

Б.Матёқубов 1953 йилнинг 12 январида Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида туғилди. У болалигидан мусиқага қизиқди, Хива шаҳар болалар мусиқа мактабида таълим олди. 1968-1972 йилларда М.Харратов номидаги Урганч мусиқа билим юртида кларнет синфида таҳсил олди. 1973 йили Тошкент давлат консерваториясининг оркестр ижрочилиги факультетига ўқишга кирди. 1978 йили у консерваторияни имтиёзли диплом билан тамомлаб, Урганч мусиқа билим юртида ўқитувчи бўлиб 1983 йилга қадар ишлади. Ўша йилдан Хоразм вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш институтида мусиқа-эстетика кабинети мудири вазифасида хизмат қилиши билан бирга Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Сурхондарё, Туркманистон, Хоразм ҳудудларида истиқомат қилаётган бахши ва созандалар билан жонли мулоқотларда бўлиб уларнинг ижроларида достон мусиқасини ёзиб олишга муваффақ бўлди.

Б.Матёқубов 1990 йилда Ўзбекистон Маданият ишлари вазирлигининг Республика методика кабинетига ишга таклиф қилинди. 1993 йилда бу бўлинма Истиқболни белгилаш, услубият ва ахборот республика марказига айлантирилди. Б.Матёқубов 1996 йили вазирликнинг Фан, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси бошлиғи, бир йилдан сўнг мазкур Марказ директори вазифасида ишлади. 2000-2001 йилларда Матёқубов Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул ходим бўлиб ишлади. 2001-2010 йилларда Ҳамза номидаги Тошкент мусиқа коллежи директори, 2002 йилдан Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти, 2010 йилдан профессор в.б., 2011-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошидаги Таълим муассасалари бошқармаси бош мутахассиси лавозимида фаолият кўрсатди.

Б.Матёқубовнинг педагоглик ва илмий фаолияти доираси кенг: 1991 й. «Дамли ва зарбли чолғуларда ўқитиш методикаси» номли дастур; «Достон ва достончилар» («Гулистон» № 4, 1995 й.); «Достон ва бастакорлик ижодиёти» (1995 й. «История и современность» номли китобга киритилган); «Хоразм достонларининг мусиқий хусусиятлари» мавзусидаги номзодлик диссертацияси (1996), «Темурийлар даври ҳарбий мусиқаси» («Гулистон» № 6, 1996 й.); «Авазхон», «Базирён», «Хирмондали», «Ошиқ  Ғариб ва Шоҳсанам» достонларининг тўлиқ матни ва нота ёзувлари билан биргаликдаги 4 та тўплам (1996 йили қўлёзма ҳолида санъатшунослик илмий тадқиқот институтининг кутубхонасига топширилган ва у ерда сақланмоқда); «Санъатга бахшида умр» К.Отаниёзов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган («Гулистон» № 2, 1997 й.); «Достонларнинг мусиқий хусусиятлари» («Қатортол-Камалак» нашриёти, 1997 й. 1-сон); «Созпарвар Хива» («Жамият ва бошқарув» 1997 й. 2-сон); «Бахшилар санъати» («Шарқ тароналари» халқаро фестиваль йўлдоши. 1997 й.); «Созпарвар Хивам менинг» ( «Гулистон» № 5, 1997 й.); К.Авазнинг «Олис оҳанглар» (китобига сўзбоши ўзбек ва инглиз тилларида 1998 й.); «Хоразм достон ижрочилигининг зарҳал саҳифалари» («Хоразм» нашриёти. 1999 й.); Мулла Бекжон Раҳмон ўғли ва Муҳаммад Юсуф Девонзодаларнинг «Хоразм мусиқий тарихчаси (рисола эски ўзбек кирилл ёзувига ўгирилган ҳолида нашрга тайёрланган ва изоҳлар билан «Ёзувчи» нашриётида 1999 йили чоп этилган); «Бахшилар санъати» («Шарқ тароналари 1-халқаро фестивални эслаб», 1999 й.); «Қўшиқчилигимиз муаммолари» («Гулистон», №1, 2000 й.); «Таълим ислоҳотлари маданият тизимида» («Маънавият ва маърифат — давлат сиёсатининг устивор йўналиши» тўплами, Т., 2000 й.); «Ожиза наволари» («Хоразм фольклори» иккинчи жилд. Урганч давлат университети, Хоразм Маъмун Академияси олимларининг илмий мақолалар тўплами, Урганч, 2000 й.); «Истиқлол ғунчалари» альбом-китобча (тўпловчи, нашрга тайёрловчи ва муҳаррир Т., 2002 й.); «Муҳаббат» (кларнет ва фортепиано учун мослаштирилган «Елпасаланди», «Зумлақ», «Норим-норим», «Муҳаббат» хоразмча рақс куйлари тўплами, фортепиано жўрлигини композитор М.Отажонов басталаган);

Б.Матёқубовнинг мусиқа санъатига бағишланган долзарб мақолалари газета саҳифаларидан ўрин олган.  “Хоразм ҳақиқати” газетасида «Сувора» ( 1980 й. 20.05); «Комил Хоразмий» (1985 й. 20.02); «Руҳият озиғи» (1986й. 20.08); «Мураббий санъаткор» (И.Ҳамроевнинг 80 йиллигига бағишланган, 1987 й. 8.04) мақолалари, «Ватанпарвар» газетасида «Ғалабага чорловчи мусиқа» (1994 й. 26.11.); «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида «Ёш истеъдодлар танлови» (1999 й. 14.05); «Енгил жанрнинг оғир муаммоларини ўқиб» (1999 й. 29.10); «Рақс тушиш осон эмас» (2000 й. 14.01) «Маърифат» газетасида «Миллий эстрада муаммолари», (1999 й. 4.09) каби қатор мақолалари нашр этилган. “Достон ва мақом”// Шашмақом сабоқлари (мақола ва маърузалар тўплами, Т., 2005.) “Туташ томирларда оққан наволар” (Ҳ.Ҳ.Ниёзий номидаги Республика мусиқа коллежи ўқитувчиларнинг “Мақолалар тўплами” Т., 2005.). “Санъаткорлар тарбия олган даргоҳ” (Ҳ.Ҳ.Ниёзий номидаги Республика мусиқа коллежининг 80 йиллигига бағишланган тарихий лавҳалар). Т., 2005. “Жўшқинлиги мисоли Жайхун” О.Худойшукуров ҳаёти ва ижоди бўйича ноанъанавий дарс услуби Таълим технологиялари тўпламида 2006, вып.3). Хоразм даври мусиқаси. (Т., 2009), “Мусиқашунослар устози” (оттограмма). Отаназар Матякубовнинг 60 йиллигига бағишланган мақолалар тўпламида нашр юзини кўрган.