АСОСИЙ САҲИФА
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

Play
previous arrow
next arrow
previous arrownext arrow
Shadow
Slider

Табриклар

30 ноябрь: Собиров Шерзод ни туғилган куни.


АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР



КОНЦЕРТЛАР



"ДЎСТЛАР" КЛУБИ



ФЕСТИВАЛАР



ОРЗУ АЗИМОВА

(1948) 

Санъатшунослик фанлари доктори, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори Орзу Азимова ўзининг илмий-назарий китоблари, мақолалари, турли мавзуларда ўқиган маърузалари билан Республика мусиқашунослигининг ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Азимова (Рахимова) Орзу Нишоновна 1948 - йил 27 - августда Тошкент шаҳрида туғилган. Орзу болалигидан мусиқага қизиқди ва 1955 - йили В.А.Успенский номидаги Республика махсус мусиқа мактабининг фортепиано синфига ўқишга кирди. 1967 йили мактабни назария бўлими бўйича битирди. Ўша йили Тошкент давлат консерваториясининг тарихий-назарий факультетига ўқишга кирди ва 1972 йили имтиёзли диплом билан тугатиб, аспирантурада ўқишни давом этирди. 1980 йили «Музыкальная форма ашула (структурно-типологический анализ)» мавзуида номзодлик диссертациясини Москва шаҳрида муваффақиятли ҳимоя қилди.

О.Азимованинг меҳнат фаолияти талабалик давридан бошланди. У 1968-1970 йилларда болалар мусиқа мактабида, 1970-1974 йилларда ўзи ўқиган мусиқа мактабида мусиқа назариясидан дарс берди. Диссертацияни ёқлаганидан сўнг консерваториянинг мусиқа назарияси кафедрасида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент ва профессор лавозимларида ишлаб келмоқда. 1992-1996 йилларда мазкур кафедра мудири, 1996-1999 йилларда илмий ишлар бўйича проректор вазифаларида ҳам ишлади. Айни пайтда кафедра мудири ва профессори сифатида фаолият кўрсатмоқда.

О.Азимова 1983 йилдан буён Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси аъзоси. Илмий ишларининг асосий мавзуси ўзбек халқ мусиқасининг назарий томонларини таҳлил қилишга бағишланган: «О некоторых закономерностях ладоинтонационного становления в ашула», «О расчленённости в узбекской песенной монодии». Бу мақолалар 1976 йили «Проблемы теоретического музыкознания в Узбекистане» тўпламида чоп этилган. «Ашула жанр узбекской народной песенной лирики», («Звезда Востока» журнали № 1.1978 й.). «Основные принципы организации музыкальной строфы ашула» «Вопросы музыки и эстетики» тўпламида (Т., 1980 й.), «Канон и импровизация в мелодическом формообразовании ашула» 1982 й.,  «Общие принципы музыкальной организации ашула», «Актуальные проблемы изучения музыкальных культур стран Азии и Африки» тўпламида чоп этилган, («Фан» нашриёти, Т., 1983й.), «К вопросу о сравнительно-типологическом исследовании традиционной музыки» («Вопросы эстетики, истории и теории монодии» Т., 1988 й.).

2001 йилда Орзу Азимова «Вопросы синтаксиса восточной монодии (на примере традиционной музыки узбекского, каракалпакского и уйгурского народов») мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади. Монография «Фан» нашриётида, 1989 йилда чоп этилган.

О.Азимова 1999 йилда биринчи бўлиб ўзбек тилида «Гармония. Назарий курс» ва 2004, 2017 йилларда “Garmoniya” дарсликларини, 2008 йилда “Диалог культур Центральной Азии: Книга 1. Звуковой мир каракалпаков”, “Диалог культур Центральной Азии: Книга 2. Тадиционный музыкальный язык узбекского, каракалпакского и уйгурского народов” илмий адабиётларини, «Замонавий гармония. Ўзбекистон композиторлари ижодида аккордлар таркиби» (ҳаммуаллиф Ш.Ибрагимова) ўқув қўлланмасини нашр этди. О.Азимова 4 та ўқув қўлланмани ўз таркибига киритган “Замонавий гармония” лойиҳаси (1. Do`smatov H. O`zbekiston kompozitorlari ijodiyotida sonorika. Т., 2015. Abdikayumova G. O`zbekiston kompozitorlari ijodiyotida faktura. Т., 2015. Mirtalipova O`zbekiston kompozitorlari ijodiyotida mikroxromatika. Т., 2015. Nuritdinova H. O`zbekiston kompozitorlari ijodiyotida modal ladlar. T.,2016.) нинг  илмий раҳбари ва масъул муҳаррири. 2016 йилда О.Азимова ҳаммуаллифлар билан биргаликда мусиқа мактабларининг 1-, 4-, 5-синфлари учун «Сольфеджио» дарслигини  чоп этди. 100 дан ортиқ илмий – услубий ва илмий, оммабоп мақолалари нафақат ўзбек ва рус, балки чет тилларда ҳам чоп этилган. “Shashmakam and Problems of Evolution of the Syntax of monody” IVth Muting of the Study Group on Makam of the Istambul, 1998, “Same principles of the form construction in maqom and professional genres of traditional Uzbekistan music” // Maqam Traditions of Turkie. Peoples. Berlin, 2006, шулар жумласидан.

Мусиқашунос олима Орзу Азимова турли йилларда ўтказилган республика ва халқаро мусиқий-илмий конференцияларда қатнашиб, долзарб мавзуларда маърузалар қилиб келмоқда. О.Азимова ўзбек ҳамда Шарқ мусиқасининг муҳим ва долзарб назарий масалаларини мустақил тадқиқ қилиш илмий ишлари билан бирга консерваторияда талабаларга «Гармония», «Замонавий гармония», «Мусиқа шакли», «Сольфеджио» фанларидан ўзбек ва рус тилларида дарс бермоқда.