Истеъдодли композитор ва педагог Улбиби Абдуллаева Нукус шаҳрида 1965 йили туғилган.
1984-1989 йилларда М.Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясининг композиторлик факультетида профессор Борис Гиенко синфида таълим олди. 1990 йилдан Қорақалпоғистон мусиқа коллежида ўқитувчи, 2000 йилдан мусиқа назарияси бўлими мудири, композициядан дарс бермоқда. 1996 йилда “Нуше” болалар эстрада ансамблини ташкил этиб, давлат тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда.
Композитор У.Абдуллаева қуйидаги мусиқий асарларни яратди: симфоник оркестр учун «Байрам увертюраси» (1985 й), «Орол овози», “Кутдим келмадинг” симфоник поэмалари, “Ўмирбек”, “Роксананинг кўз ёши” балет сюиталари, фортепиано учун иккита прелюдия, вариация, «Баллада», пьесалар, “Болалар альбоми”, 3 та романс, болалар учун “Қизил гул”, “Унутма мени”, “Кутдим табарма эдин” каби қўшиқлари, “Салем”, “Топ-топ”, “Амударья” хорларини яратди. 1997 йилда қўғирчоқ театри учун А.Есимбетовнинг “Сеҳрланган сарой” спектаклига мусиқа басталади. 2005 йилда бастакорнинг 25 та қўшиғидан иборат “Бахтли болалик” муаллифлик тўплами нашр этилди.