Мажлислар
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

24-августда бўлиб ўтган Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг Бухоро вилоят бўлими мажлисида Маданият бошқармаси ходимлари ва уюшманинг вилоят бўлими аъзолари қатнашдилар.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижодкор зиёлиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уюшма фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қабул қилинган қарор ва унинг вилоятларда тадбиқ этилиши масалаларига эътибор қаратилди. Вилоятда мавжуд камчиликлар ва уларнинг ечими, композиторларнинг нуфузини кўтариш, ёш мутахассисларнинг профессионал маҳоратини оширишга йўналтирилган давлат сиёсатининг бугунги кунда муҳим эканлиги алоҳида қайд этилди. Уюшманинг Бухоро вилоят бўлимига хоналар ажратиш, фаолиятини ривожлантириш, композиторлар, бастакорлар ва мусиқашуносларни ижодий жараёнга кенг жалб этиш борасида вилоят ҳокими ва маданият бошқармаси ўзларининг ёрдам қўлларини чўзишларини алоҳида таъкидладилар ва бу борадаги ишлар жадал бошланганлиги ҳақида маълумотлар бердилар.