ТАНЛОВЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси томонидан жорий йилнинг 16-июль санасида Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрида Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Танловнинг бу йилги босқичига туман ва шахарлардан жами 25 нафар истеъдод эгалари иштирок этди. Танловда 1-ўринни Нукус шахридан Н.Махамадияров ва Х.Атамуратовлар, 2-ўринни Тўрткул туманидан Д. Авезов, Чимбой туманидан С. Тлеумуратов, 3-ўринни эса Амударё туманидан Д. Бабажанов, Кегейли туманидан С. Уснатдинов, Қўнғирот туманидан Р. Танатаров ва Нукус туманидан У. Хожаназаровалар эгаллади. Шунингдек, танловда қатнашган иштирокчилардан Е. Тажибаев, Д. Муратбаев, Д. Турсынбаева, С. Юлдашев, М. Бахтыбаев (Тахиатас тумани), Ф. Рзаевлар “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди.
Танловга Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон санъат арбоби, Давлат мукофотлари совриндори, композитор Н.Мухаммеддинов, Қорақалпоғистон халқ шоири Х. Даулетназаров, Қорақалпоғистон маданият ходими С. Абдижамилов, Қорақалпоғистонда хизмат кўртсатган артист Д.Хожабергенов, “Нихол” мукофоти совриндори С.Аннакулова, Маданият вазирлигининг маданий идоралар хизматини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи Л. Бекбосыновалар ҳакамлик қилдилар.