ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

"Адиблар хиёбонида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш дастури" доирасида 5-май куни Ўзбекистон халқ шоирлари, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов ва Муҳаммад Юсуфга  бағишланган ижодий учрашувлар ва давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Тадбирларда элимиз ардоғидаги санъаткорлар, адиблар ва шоирлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси санъат арбоблари, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, Давлат мукофоти совриндори, композитор, профессор Рустам Абдуллаев ҳамда уюшма раиси ўринбосари, композитор, профессор Ҳабибулла Раҳимов сўзга чиқиб, адиблар асарларидан намуналар ўқидилар. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Аҳмаджон Дадаев, Ўзбекистон давлат санъат институти ўқитувчи ва талабалари томонидан шоирлар шеъраларига ёзилган қўшиқлар ижро этилди.