ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Жорий йилнинг 29-апрелида Навоий шаҳар 1-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни мусиқа, рассомчилик, театр санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодларини рўёбга чиқаришда кўмак бериш ҳамда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш" бўйича очиқ дарс ва амалий семинар бўлиб ўтди. Очиқ дарс Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси,  Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, "Офарин" мукофоти совриндори, композитор Дилором Омонуллаева ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлиб, унда композиторнинг "Элегия" номли эстрада вокал асари мутахассис томонидан ўқувчиларга ўргатилди. Шунингдек, ўзбек ва чет эл композиторлари асарларидан концерт бўлиб ўтди.