ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

30-апрель куни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги 02.12.2020даги ПҚ-4908-сонли қарорини амалда тадбиқ этиш юзасидан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистонда миллий эстрада санъати асосчиларидан бири, серқирра санъаткорнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган ушбу тадбир Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилиб, унда кўпчилик шоирлар, адиблар ва маданият ходимлари билан бир қаторда уюшма аъзолари - Турон фанлар академияси фахрий академиги, Халқ таълими аълочиси, бастакор Нигора Холхўжаева ҳамда Республика ва халқаро танловлар совриндори, композитор Акмал Сафаров фаол иштирок этдилар. Шунингдек, тадбирда Б.Зокиров репертуаридан ўрин олган унутилмас қўшиқлар ҳаваскор хонандалар томонидан ижро этилиб, барча тингловчиларга манзур бўлди.