ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 20 майда Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва ўтказилган мажлиснинг 35-сон баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида "Адиблар хиёбонида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш дастури" доирасида 
26-апрель куни ўзбек мумтоз адабиётининг буюк намояндалари, мутафаккир ва алломалар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурга бағишланган ижодий учрашувлар ва давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

Тадбирда элимиз ардоғидаги санъаткорлар, адиблар ва шоирлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси санъат арбоблари, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, Давлат мукофоти совриндори, композитор, профессор Рустам Абдуллаев ҳамда уюшма раиси ўринбосари, композитор, профессор Ҳабибулла Раҳимов сўзга чиқиб, алломалар асарларидан намуналар ўқишди. Шунингдек, ғазалларга битилган мумтоз қўшиқлар Ўзбекистон халқ ҳофизи, уюшма аъзоси, бастакор Эркинбой Рузматов томонидан ижро этилди.