ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Жорий йилнинг 22-апрель кунида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида  "Мусиқашунослар билан учрашув" туркуми доирасида Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти, санъатшунослик фанлари номзоди, мусиқашунос ШОЙИСТА ГАНИХАНОВА билан  ижодий учрашув анъанавий ва онлайн тарзда бўлиб ўтди.  Тадбирда мусиқашунос олиманинг ижодий фаолияти ёритилди, "Ўзбекистон композиторлари ижодида миллий услубнинг шаклланиши" (амалий жанрлар кесимида) мавзусида олиб бораётган докторлик илмий иши доирасида қизғин суҳбат ўтказилди. Олима амалий жанрлар орасида алоҳида ўрин тутувчи кино санъатида мусиқанинг ўрни, вазифаси ва тараққиёт йўли ҳақида маълумотлар берди. Ш.Ганиханова томонидан ёритилган мавзу тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Тадбир меҳмонлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.