ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Жорий йилнинг 5-16 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб нишонлаш, ёшларнинг касб маҳоратини ошириш, уларнинг мусиқа санъатига бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшма аъзоси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти, таниқли бастакор, дирижёр Ҳикмат Ражабов билан Қорақалпоғистон Республикасининг бир қатор туманларида ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ва халқ чолғулари оркестри концертлари бўлиб ўтди. Тадбирлар Қорақалпоғистон давлат филармонияси халқ чолғулари оркестри, Ёшлар халқ чолғулари оркестри, ихтисослашган маданият мактаби, Қўнғирот ва Мўйноқ туманларидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида муваффақиятли ўтказилди. Ижодий сафарнинг хотимаси сифатида Қорақалпоғистон Республикаси телевидениесида концерт ташкил этилди ва тарғиб қилинди.