ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Бугун 20-февраль куни Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида "Мусиқашунослар билан учрашув" туркуми доирасида уюшма аъзоси, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, санъатшунослик фанлари доктори Рустамбек Самигович Абдуллаев билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирни уюшма раиси, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Давлат мукофоти совриндори, композитор, профессор Рустам Абдуллаев очиб берди. Қизғин ижодий мулоқот давомида тингловчилар мусиқашунос олимнинг босиб ўтган ижодий йўли, олиб борган илмий изланишлари, яратган монографиялари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.