ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

30-ноябрьда “Давр садолари-IV” мусиқа фестивали доирасида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси Наманган вилоят бўлимининг ҳисобот концерти  ҳамда Республика ва Халқаро танловлар совриндори, ёш композитор Акмал Сафаров билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбир давомида композитор учрашувга ташриф буюрган иштирокчиларга  уюшманинг фаолияти тўғрисида қисқача сўзлаб берди ва ўз ижодидан лавҳалар намойиш этди. Учрашув доирасида А.Сафаров томонидан “5 та муҳим ташаббус"нинг биринчисини амалга тадбиқ этиш йўлида Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаби кутубхонасига махсус мусиқий адабиётлар ва нота тўпламлари тақдим этилди. Шунингдек, уюшманинг ҳудудий бўлими янги аъзоларига гувоҳномалар топширилди ва улар яратган янги асарлар ҳисобот концерти дастуридан ўрин эгаллади.