ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

21 ноябрда “Давр садолари IV” Республика мусиқа фестивали доирасида “Мусиқашунослар билан учрашув” туркумидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, санъатшунослик фанлари доктори, мусиқашунос олим Тўхтасин Ғофурбеков таваллудининг 80 йиллигига бағишланган ижодий учрашув ва концерт бўлиб ўтди.

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, композитор, профессор Р.Абдуллаев, санъатшунослик фанлари доктори, профессор М.А.Хамидова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти, мусиқашунос И.С.Гульзарова ва бир қатор мусиқашунослар олимнинг Ўзбекистон мусиқашунослигини ривожлантиришда ҳамда ўзбек мусиқасини жаҳонга тарғиб қилишда тутган ўрни, кўп йиллик педагоглик фаолияти, босиб ўтган ижодий йўли, мусиқа луғатини янги атамалар билан бойитганлиги ҳақида сўзладилар. Тадбир доирасида олимнинг “Бастакорлик ижодиёти: тарихи, таҳлили, тақдири” монографияси тақдимоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон бастакорлари ижоди, тарихи ва замонавий ривожланиш жараёнларига бағишланган мазкур адабиёт соҳанинг ёш мутахассислари, тадқиқотчи ва олимлар учун муҳим манба вазифасини бажаради. Тадбирнинг концерт қисмида янграган жаҳон мусиқаси дурдоналари Ўзбекистон давлат консерваторияси ўқитувчи ва талабалари, республика ва Халқаро танловлар совриндорлари, истеъдодли ижрочилар ва хонандалар томонидан ижро этилиб, тингловчиларда катта таассурот қолдирди.