Бугун Бекабод ихтисослаштирилган санъат мактабида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, профессор Ҳабибулла Раҳимов билан ижодий учрашув ва маҳорат дарси бўлиб ўтди. Устоз композитор ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан илиқ кутиб олинди ва учрашув савол-жавоблар ва фикр-мулоҳазаларга бой бўлди. Мактаб кутубхонасига А.Жабборовнинг "Ўзбекистон композиторлари, бастакорлари ва мусиқашунослари" маълумотномаси тақдим этилди.