ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

2019 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ва Фарғона вилоят маданият бошқармаси бошчилигида Фарғона Давлат университетида уюшма аъзолари, композиторлар “Эътироф-2013” мукофоти совриндори, “Дўстлик” ордени соҳибаси Хуршида Ҳасанова ҳамда Республика ва халқаро танловлар совриндори Рустам Худойбердиев билан ижодий  учрашув ва маҳорат дарси бўлиб ўтди. Ижодкорлар ўқитувчи ва талабалар томонидан илиқ кутиб олинди. Композитор Ҳуршида Ҳасанова олийгоҳ кутубхонасига ўзининг аудио альбоми ва китобларидан тақдим этди.


9 октябрь куни Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзолари - “Эътироф-2013” мукофоти совриндори, “Дўстлик” ордени соҳибаси, Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти, маҳоратли композитор Хуршида Ҳасанова ҳамда Республика ва халқаро танловлар совриндори, ёш иқтидорли композитор Рустам Худойбердиев билан ижодий  учрашув ва маҳорат  дарси бўлиб ўтди.