13 июнь Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида композиторлар Ойдин Абдуллаева ва Нурали Эркаев ижодий учрашув ўтказдилар. Тадбирда композиторларнинг академик ҳамда эстрада жанрида яратган сара асарлари янгради. Томошабинлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Тадбир кўтаринки руҳда, юқори савияда ўтди.