ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилар вакиллари билан 2017 йил 3 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши баёнининг 26-бандида ижодий уюшмаларнинг ёш аъзолари ўзаро ҳамкорлик ва муносабатларини самарали йўлга қўйиш бўйича семинарлар, учрашувлар ўтказиш белгиланган эди.  Мана шу йиғилиш баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида куни-кеча Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси залида ижодий уюшмаларнинг ёш ижодкорлари билан “Шу юрт фарзандларимиз” шиори остида учрашув – дебати бўлиб ўтди. Бунда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаларининг иқтидорли ёшлари ўз асарлари билан иштирок этиб жам бўлишди.

“Бу ижодий учрашувдан асосий мақсад ижодкор ёшларни бирлаштиришдан иборат” – дейди композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев – “Сўз, оҳанг ва тасвир уйғунлигида бўлиб ўтадиган бундай учрашувлар ёш иқтидор эгаларини янада илҳомлантириб, янги ижод намуналарини яралишига, замон билан ҳамнафас баркамол ғояларнинг пайдо бўлишига ҳам туртки бўлади”.

Тошкент вилояти 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан куйланган “Ўзбекистон” қўшиғи тадбирни кўтаринки руҳда очиб берди. Учрашувни композиторлар ва бастакорлар уюшмаси “Ёш ижодкорлар билан ишлаш шўъбаси” етакчи мутахассислари, Халқаро ва Республика танловлари лауреатлари, композиторлар Акмал Сафаров ва Камолиддин Азимовлар олиб боришди. Тадбир иштирокчилари орасида шоирлардан Хушнуд Дарвешов, Алишер Боймуродов рассомлардан Достон Рўзибоев, Сардор Каримов, Камрон Жабборқулов, Абдуқаххор Абубакиров композиторлардан эса, Зарина Ходиева, Жаҳонгир Жўраев, Асие Абибуллаева, Асабдек Турғунов, Дурдона Чарихожаева, Ирода Хожаханова, Бехзодбек Турсунбоевлар каби ёш истеъдодлар бор эди. Учрашув давомида ёш қаламкаш Алишер Боймуродов сўзга чиқиб, адабиёт ва шеърият борасида ўзининг фикрларини баён қилди. Айниқса унинг юморга бой бўлган “Муҳаббат ва харажат” номли шеъри ҳаммага яхши кайфият улашди. Ёш рассом Камрон Жабборқулов “Она” номли композициясини тақдим этаркан ундаги ранглардан моҳирлик билан фойдалангани, мазмун жиҳатидан бойлиги билан иштирокчиларга катта таасурот қолдирди.

Уюшма залидаги роялдан эса бир қатор мусиқалар жаранглади. Иқтидорли композитор Жаҳонгир Жўраевнинг ўзбек халқ куйи “Яллама ёрим” асосида яратилган “Токкато”си ҳамда Асие Абибуллаеванинг флейта чолғуси учун “Нозик чегара” номли асарлари кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Бундан завқланган ёш шоир ва рассомлар куй муаллифларига ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Сўз, оҳанг ва тасвирий санъат уйғунлигини яна бир бор исботловчи ушбу учрашув-дебати ижодий баҳс-мунозараларга бой бўлди.  Тадбир якунида йиғилган ёшлар иштирокида кейинги учрашувларнинг истиқболли режалари ҳам тузиб олинди.