"ДЎСТЛАР" КЛУБИ
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Бугун, 17 февралда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида буюк шоир ва мутафаккир, ғазал мулкининг султони АЛИШЕР НАВОИЙ таваллудининг 580 йиллигига бағишланган навбатдаги ижодий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, композитор Дилором Омонуллаева, ижодини Навоий сиймоси ва достонларидаги образларни яратишга бағишлаган таниқли рассом, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Темур Саъдуллаев, консерваториянинг "Эстрада хонандалиги" факультети талабалари иштирок этдилар.
Темур Саъдуллаев қаламига мансуб рангтасвирлар ва унинг ижодида Навоийнинг ўрни ҳақидаги таассуротлари, янграган Мутал Бурҳоновнинг шоир ғазалига ёзган "Табассум қилмадинг" романси, "Алишер Навоийга қасида" асари (Абдулла Орипов сўзи), Д.Омонуллаеванинг фортепиано учун "Адажио", талаба хонандалар ижросидаги қўшиқлар ёш ва бўлажак мутахассисларда катта таассурот қолдирди.