"ДЎСТЛАР" КЛУБИ
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

5 февралда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида ижодий уюшмалар "Дўстлар клуби"нинг "Сўз, оҳанг ва тасвир" туркум тадбири доирасида буюк шоир ва мутафаккир, ғазал мулкининг султони АЛИШЕР НАВОИЙ таваллудининг 580 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси, таниқли актёр, халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, композитор, профессор Рустам Абдуллаев, Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Иброҳим Валихўжаев, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажидов ҳамда бир қатор ижодкорлар сўзга чиқиб А.Навоий ижоди ва унинг мусиқа, театр ҳамда рассомчиликда тутган ўрни ҳақида сўз юритдилар.
Адабий кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Аҳмаджон Дадаев ижросидаги шоир ғазалларига басталанган ашулалар билан бойитилди.