Заседания СКБУз
СОЮЗ КОМПОЗИТОРОВ И БАСТАКОРОВ УЗБЕКИСТАНА

АНОНС МЕРОПРИЯТИЙ

Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

23-август куни Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илҳом” жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорлари  билан танишиш кун тартибига қўйилди. Мажлис қатнашчилари – композиторлар, бастакорлар ва мусиқашунослар қарорда белгиланган мақсад ва вазифалар билан танишдилар. Мусиқа санъатида мавжуд камчиликлар ва уларнинг ечими, ижодкорларнинг моддий ва маънавий шароитини яхшилаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, композиторларнинг нуфузини ошириш, ёш мутахассисларнинг профессионал маҳоратини оширишга қаратилган давлат сиёсати айни муддао эканлиги қайд этилди. Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси олдига қўйилган вазифалар белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Узбекистон Бадий академияси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси ўзаро ҳамкорлигида ҳар ойда “Сўз, соз ва ранглар жилоси” ижодий учрашув-концертлари, ҳар икки йилда Халқаро симфоник мусиқа (2018-йилдан) ва  “Давр садолари” республика мусиқа (2019-йилдан) фестивалларини ўтказиш шулар жумласидандир. Ундан ташқари, ёш композиторларнинг ижодий салоҳиятини ошириш ва уларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси томонидан “Симфоник оркестр учун увертюра” республика танловини эълон қилинди ва танловга ҳужжатлар, партитура ва партиялар 2017-йилнинг 15-декабригача Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида қабул қилинади.

Шу билан бирга, “Асакабанк” акциядорлик тижорат банкининг Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг “Дўстлар клуби”га раҳбарлик қилиш юзасидан билдирган ташаббуси маъқулланди. “Асакабанк” акциядорлик тижорат банкининг Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси биносини таъмирлаш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа атоқли намоёндаларининг электрон архивини ва махсус фонотека, овоз ёзиш студияси ҳамда “Мусиқа ижодкорлари” музейини ташкил этишда ҳомийлик ёрдами кўрсатиш ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватлангани ҳақида сўз борди.

Мажлис давомида бир неча таниқли композитор ва мусиқашунослар сўзга чиқиб, карор тўғрисидаги ўз фикр-мулоҳазалари ва ЎзКБУ фаолиятига тегишли таклифларини билдиришди. Булар орасидан муаллифлик ҳуқуқи, болалар мусиқаси фестивалини ташкил этиш, вилоятларда композиторлик ижодиётини тарғиб қилиш, симфоник оркестр учун кўпроқ асарлар ёзиш ва уларнинг ижросини тўлақонли таъминлаш, композитор ва бастакорларнинг ижодини телевидение ва радио орқали кўпроқ тарғибот қилиш ҳамда уларнинг мавқейини ошириш каби таклифлар ўрин эгаллади. 

             

Барча қатнашчилар мажлис якунида Президентимиз томонидан кўрсатилган бундай юксак эътибор ва рағбатлар учун ўз ижодлари билан жавоб беришга ваъда бердилар.