Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 15 августдаги ПҚ-3212-сонли қарори, 2018 йил 28 ноябрьдаги ПҚ-4038-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси ҳамда 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6000-сон фармони ижросини таъминлаш, амалга тадбиқ этиш, замонавий композиторлик ижодиётини кенг тарғиб қилиш, ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитиш, профессионал ижодкорларни рағбатлантириш йўлида, 24 июнь куни Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси залида 2021 йил — “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” ҳамда 30 июнь — “Ёшлар куни”га бағишланган навбатдаги ёш композиторлар асарларидан концерт бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика миқёсида ўз ижодий фаолиятини олиб бораётган бир қатор ёш истеъдодли композиторларнинг турли жанрдаги камер асарлари ижро этилди. Шунингдек, уюшма аъзолигидаги 35 ёшгача бўлган композиторлар ва мусиқашунослар ҳаёти ва ижодини ўз ичига олган илк маълумотнаманинг презентацияси бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида барча иштирокчилар сертификат ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Ушбу концерт ҳам Zoom дастури орқали онлайн тарзда намойиш этилиб, уюшманинг ҳудудий бўлимлари мутахассислари, аъзолари ва ижодкорлари концерт дастуридан масофадан туриб баҳраманд бўлдилар.