Айни дамларда Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати интитутида Ўзбекистон халқ артисти, атоқли бастакор ва созанда, устоз санъаткор ТЎХТАСИН ЖАЛИЛОВ таваллудининг 125 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтмоқда.
Тўхтасин Жалиловнинг неваралари Ёқубова (Тўхтасинова) Обидахон ая устоз санъаткор ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашиш қаторида уларнинг асарларидан хиргойи ҳам қилиб бердилар.
Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Матлуба Дадабоева ижросида "Ҳар кеча" ашуласи. Т.Жалилов мусиқаси, Нодира ғазали.