30-апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида Ўзбекистон халқ артисти, миллий эстрада санъати асосчиси Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти, санъатшунослик фанлари номзоди, мусиқашунос олима Гулшаной Турсунова серқирра ижодкор Ботир Зокировнинг ҳаёти ва ижоди, санъаткорлар сулоласи ҳақидаги қизиқарли маърузаси билан қатнашди.