КОНЦЕРТЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Ўзбекистон давлат консерваториясида Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори, атоқли композитор ИКРОМ АКБАРОВ таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, санъатшунослик фанлари номзоди, мусиқашунос олима Саида Қосимхўжаева сўзга чиқиб устоз санъаткорнинг ҳаёти ва серқирра ижоди, услубий қирралари ҳақида суз юритди. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, санъатшунослик фанлари доктори, мусиқашунос олим Тўхтасин Ғофурбеков ва филология фанлари доктори, профессор Ҳамидулла Акбаров композитор билан боғлиқ хотираларни ёдга олдилар.
Хотира кечасида Икром Акбаровнинг симфоник оркестр учун “Ўзбекча сюита”си ва "Самарқанд симфонияси" асарлари Миллий симфоник оркестр ижросида, халқаро танловлар совриндори Алибек Кабдурахманов дирижёрлигида янгради.