КОНЦЕРТЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ижодкорларни қўллаб-қувватлаш “Илҳом” Жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Мустақиллик наволари” номли  симфоник ва халқ чолғулари оркестрлари учун ёзилган кичик жанрдаги асарлар Республика танловини эълон қилади.
Танловда композиторлар ўзларининг “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этган, ёрқин миллий руҳда ёзилган, мустақилликни тараннум этган, ижро вақти 3-4 минутдан ошмаган янги Увертюралари ва пьесалари билан қатнашишлари мумкин.
Танлов жорий йилнинг 22 августида Ўзбекистон давлат консерваторияси катта залида бўлиб ўтади. Ғолиблар мукофотланади. 
Танловда қатнашиш учун асарларнинг нота материаллари (2 нусхада), MP3 форматда ёзилган CD дискдаги ёзув ва бошқа керакли ҳужжатлар 2019 йилнинг 15-августига қадар ташкилий қўмитада қабул қилинади. 

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ижодкорларни қўллаб-қувватловчи “Илҳом” Жамоат Фонди Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб, дамли чолғулар оркестри учун  янги асарлар Республика танловини эълон қилади.
Танловда композиторлар ўзларининг “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этган, ватанпарварлик руҳида ёзилган, бугунги кун шукуҳини ўзида намоён этган, дамли чолғулар оркестри учун ёзилган маршлар ва кичик жанрдаги янги асарлар билан қатнашишлари мумкин.
Танлов жорий йилнинг 20 августида Ўзбекистон давлат консерваторияси катта залида бўлиб ўтади. Ғолиблар мукофотланади. 
Танловда қатнашиш учун асарларнинг нота материаллари (2 нусхада), MP3 форматда ёзилган CD дискдаги ёзув ва бошқа керакли ҳужжатлар 2019 йилнинг 10-августига қадар ташкилий қўмитада қабул қилинади. 

Қўшимча маълумот учун телефон: 71 233-20-28