КОНЦЕРТЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси Наманган вилояти бўлими, Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаби билан ҳамкорликда “Давр садолари” Республика мусиқа фестивали доирасида атоқли мусиқашунос олим, профессор Аҳмаджон Жабборов ҳаёти ва ижодига бағишланган “Хотира кечаси” бўлиб ўтди.
Кечада устознинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида мусиқашунослик кафедраси ўқитувчиси Содиқжон Тўрабоевнинг маърузаси тингланди. Шундан сўнг фаҳрий устоз “Шуҳрат” медали соҳиби Толмас Гаффаров устоз билан боғлиқ хотираларни сўзлаб берди.
Мусиқий кечада ихтисослаштирилган санъат мактаби “Бунёдкор ёшлар” оркестри томонидан тайёрланган ўзбек композиторларининг асарлари янгради.
Тадбир сўнггида уюшма раиси Нортожи Юсупова сўз олиб, йиғилганларга бугунги тадбирнинг асосий мақсади устоз санъаткор Аҳмаджон Жабборовнинг хаёти ва ижоди, бугунги тадбирда яна бир бор ёритилганлиги ва аҳамияти бу инсоннинг қилган ишлар, ёзган китоблари ҳақида гапириб ўтдилар.