АСОСИЙ САҲИФА
"Фақатгина муcиқа инсон характерини шакллантириш кучига эга... Муcиқа ёрдамида ўзини тўғри ҳис қилишни, ривожлантиришни ўрганиш мумкин" Аристотел

8 ноябрь куни уюшма аъзоси, дирижёр, бастакор ва мохир созанда Ражабов Хикмат Жумаевич Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактабида муаллифлик китоблари тақдимотини ўтказди. Адабиётлардан уюшманинг Бухоро вилояти бўлимига ва мактаб кутубхонасига тақдим этди.

 

28 октябрь куни Ўзбекистон    композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, Халкаро танловлар лауреати, ёш композитор Фарход Назаров билан 12-сонли Болалар мехрибонлик уйида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ижодкор билан бирга уюшманинг Сурхондарё бўлими аъзолари Ш.Холматов, У.Ашуровлар ҳам ўзларининг куй-қўшиқлари билан болаларнинг мурғак кўнгилларини  хушнуд этдилар.

 

Бугун 28-октябрь куни Ўзбекистон давлат консерваторияси Катта залида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ўзаро ҳамкорлигида "Давр садолари - IV" Республика мусиқа фестивали доирасида, Республика ва Халқаро танловлар совриндори, доцент, моҳир композитор Муҳаммад Отажонов таваллудининг 60 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди. Концертда Ўзбекистон халқ артисти Шермат Ёрматов раҳбарлигидаги "Булбулча" болалар ва дирижёр, хормейстер Гулбаҳор Мансурова раҳбарлигидаги Р.Глиэр номли РИМАЛ қизлар хор жамоалари, "Шуҳрат" медали соҳиби, дирижёр Дилшод Муталов раҳбарлигидаги Ўзбекистон давлат Академик халқ чолғулари оркестри, Республика танловлари совриндори Зулхорбек Турапов раҳбарлигидаги "Регистон" ансамбли ҳамда бошқа кўплаб нуфузли танловлар совриндорлари бўлмиш моҳир ижрочилар қатнашдилар. Тадбирда табрик учун композиторнинг яқин дўстлари ва ҳамкасблари билан бир қаторда ижодий кеча меҳмони -  Қозоғистон композиторлари лигаси раиси, Қозоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, композитор Ортиқ Тўқсонбоев ҳам сўзга чиқди.

 

Композиторлар Ойдин Абдуллаева ва Нурали Эркаев иштирокида Озарбайжоннинг Баку шаҳрида жойлашган Маданият марказида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда турли миллат вакиллари қатнашиб,  ижодкорларнинг асарларини қизиқиш билан қабул қилдилар.

 

Toshkent  shahar Сhilonzor tumanidagi  270-umumta'lim maktabida "Kitob - aql chirog'i" mavzusidagi tadbir doirasida uyushma a'zosi, Turon fanlar akademiyasi akademigi, bastakor Nigora Xolxo'jayeva bilan ijodiy uchrashuv bo'lib o'tdi.

 
 

Сайтдаги онлайн мехмонлар

Хозир 13  мехмон ва фойдаланувчи йук онлайн

Табриклар

12 июл: Гиёсов Нуриддинни туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


08 июл: Расулов Алишер Турсунбой углини туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


09 июл: Соломонова Тамара Евгеньевнани туғилган куни.
Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси сиззи туғилган кунингиз билан табриклайди ва ижодий ишларингизга улкан зафарлай тилайди!


РЎЙҲАТДАН ЎТИШ

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳақидаги янгиликлардан хабардор бўлиш учун e-mail орқали рўйхатдан ўтиш.