Ташкилий тузилмаси
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

                                                 ИГОРЬ ПИНХАСОВ

(1959)

Композитор Игорь Пинхасов Туркманистон Республикасининг Ашхобод шаҳрида 1959 йилнинг 30 декабрида дунёга келди.

И.Пинхасов 1984 йилда П.Чайковский номидаги Москва консерваториясини, 1987 йили ассистентура - стажировкани профессор А.Леман синфида тугатди. 1988-1996 йилларда Ашхобод консерваториясида ўқитувчи, 1996-2007 йилларда Тошкент давлат эстрада-цирк коллежи, 2007-2010-йилларда Ҳамза номидаги мусиқа коллежи, 2010 йилдан В.Успенский номидаги РИМАЛ ўқитувчиси сифатида фаолият олиб бормоқда.

И.Пинхасов турли жанрларда ижод қилди. Асарлари орасида Симфония-достон (1984й.), саксофон, симфоник оркестр ва синтезатор учун Концертино (1987, 2-таҳрири-2005й.), 2-Симфония (1990), хор, солистлар ва оркестр учун “Шахидлар хотирасига” кантатаси, камер чолғу асарлари, «Шахерезада» (1988), «Принцесса Турандот» (1989), «Царь Эдип» (1989) каби спектаклларга, «Тақдир» (1992), «Сияние» (1993), «Аромат желаний» (1993), «Поворот» (1994), «Тавба» (1995), «Бизнес доктор» (1997), “Номус” (2006), “Улфатлар-1, -2, -3” (2005-2009), “Аламли орзулар” каби кинофильмларга, “Ботирнинг бахти” мультфильмига мусиқа басталади. 50 га яқин турли мавзуларда замондош шоирларнинг сўзларига эстрада қўшиқлар яратди.