Ташкилий тузилмаси
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

                  ОРТИҚ ОТАЖОНОВ

(1947-2019)

Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти Ортиқ Отажонов 1947 йил 30 январ Хоразм вилояти Боғот туманида таваллуд топган.

1976-1980 йилларда Тошкент давлат Маданият институтида хор дирижёрлиги бўлимида таҳсил олди.

1968 йилдан Ўзбек давлат филармонияси қошидаги «Лазги» ашула ва рақс ансамблида яккахон ашулачи, 1981-1988 йилларда «Лазги» ансамблининг раҳбари бўлиб фаолият кўрсатган. Ҳозирда ижодий фаолият билан шуғулланиб келмоқда.

О.Отажонов анъанавий ва замонавий ижрочилик услубларини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган санъаткорлардан биридир. У моҳир созанда ва хонанда сифатида халқ орасида кенг танилган. Ўзининг ижрочилик маҳоратини О.Отажонов халқаро мусиқа анжуманларида, АҚШ, Германия, Япония, Иордания, Марокко, Непал, Малайзия, Янги Зеландия, Сингапур, Дания, Исландия, Япония, Австралия, Ҳиндистон, Афғонистон ва бошқа кўпгина хорижий мамлакатларда намойиш этиб келмоқда.

О.Отажонов ижрочилик фаолияти билан бир қаторда ижод билан ҳам шуғулланади. У яратган ва ижро этган «Ватан» (А.Орипов сўзи), «Бизга бўлсак» (Б.Бобомурод сўзи), «Дунё бу» (Ш.Неъматов сўзи), «Пиёлангда чой бўлиб» (М.Ҳайдар сўзи), «Ўзим билан ўзим» (Ў.Жўраев сўзи), «Хоразмда Хива бор» (Зарифий сўзи), «Бошқача» (О.Эркин сўзи), «Отажон», «Галсин-галсин» (Сахий Аҳмад), «Чарвоқ чироқлари», «Зеболаниб келибсиз», «Тинчлик учун» (Э.Самандаров сўзи), “Она диёрим”, «Эсга олурсан» (О.Одилхонов сўзи), «Нигорим», «Ноз айла» (А.Обиджон сўзи), «Аён бўлғай» (О.Орифов сўзи), «Нурли кеча» (Э.Воҳидов сўзи), «Қачон келурсан», «Мадҳингни куйлай» (Т.Тўла сўзи), «Лазги» (Ҳ.Ғулом сўзи), «Ўзбекистон ипаклари», «Васлинг куйлаб» (С.Қўқонбеков сўзи), «Умр ўтар», «Сен унда зор бўлдинг» (О.Матчон сўзи), «Бири сенсан, бири мен» (Б.Ваҳобзода сўзи), «Турналар» (Воқиф сўзи), «Онажонлар, отажонларим» (Б.Туробова сўзи) каби 100 дан ортиқ қўшиқлар машҳур.

О.Отажонов 1980 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист», 1985 йилда «Шавкатли меҳнат», 1992 йилда «Мустақиллик» медаллари, 1991 йилда «Ўзбекистон халқ артисти», 1993 йилда Туркманистон халқ артисти, Қорақалпоғистон халқ артисти унвонлари ва бир қатор фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.