Ташкилий тузилмаси
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Рустамбек Абдуллаев ўзининг илмий ишлари, педагоглик фаолияти билан Ўзбекистон мусиқашунослиги ва санъати ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Рустамбек Самиғович Абдуллаев Тошкентда Ўзбекистон халқ рассоми оиласида 1947 йил 13 декабрда туғилди. Болалигидан мусиқага қизиқди ва 1958-1965 йилларда Р.Глиэр номидаги республика мусиқа мактаб-интернатида халқ чолғулари бўлимида таълим олди. 1965-1970 йилларда Тошкент давлат консерваториясининг тарихий-назарий факультетида доцент А.Коральский синфида таҳсил олди. 1975 йилда эса консерваториянинг аспирантурасини Ф.Кароматов раҳбарлигида тамомлади.

Мусиқашунос Р.Абдуллаев ўқитувчилик фаолиятини талабалик давридан бошлаб 1969-1970 ўқув йилида педагогика билим юртида, 1970-1973 йилларда консерваторияда мусиқа назарияси ва Шарқ мусиқаси кафедраларида ишлади. 1975-1985 йилдан буён Санъатшунослик илмий тадқиқот институтида илмий ходим, бўлим мудири, 1985-1987 йилларда М.Уйғур номидаги театр ва рассомчилик институтида илмий ишлар бўйича проректор,  1993 йилдан санъатшунослик институтида катта илмий ходим, 2010 йилдан Ўзбекистон давлат консерваториясида профессор лавозимида ишламоқда.

Р.Абдуллаевнинг илмий фаолияти Ўрта Осиё халқларининг мусиқа меросини таҳлил ва тарғиб қилишга бағишланган. Бу соҳада у «Катта ашула жанри ва унинг ижрочилари» мавзуида номзодлик (1982) ва «Марказий Осиё халқлари маросим мусиқаси» мавзуида докторлик (1997) диссертацияларини ёқлади. «Обрядовая музыка Центральной Азии», «Ўзбек мусиқаси тарихидан хрестоматия» (Т.Соломонова билан ҳаммуаллифликда тузилган), «Народные певцы и музыканты» («Сов. Композитор» нашриёти, 1982 йил), «История музыки народов Средней Азии и Казахстана» китобида «Музыка для оркестра народных инструментов» номли қисми, «История узбекской музыки» 3-жилдида «Фольклор и профессиональная музыка устной традиции» қисми, «Файзулла М.Кароматли» рисоласи нашрдан чиққан.

Р.Абдуллаев 1969 йилдан бошлаб ўзбек анъанавий мусиқа дурдоналари бўлмиш халқ қўшиқлари, достонлар, катта ашулаларни тўплаш, нотага ёзиб олиш ва кейинчалик илмий ўрганиш мақсадида 1969-1989 йилларда фольклор экспедицияларда қатнашиб Ўзбекистон вилоятлари, Марказий Осиё ҳудудида яшаётган ўзбекларнинг мусиқа меросини ёзиб олди. Фольклор экспедиция материаллари асосида «Ўзбекистон анъанавий мусиқаси» (Ф.М.Кароматли билан ҳамкорликда), «Катта ашула», «Фарғона ҳофизлари» грамафон пластинкалар чоп этилди. Р.Абдуллаев 1975 йилдан бошлаб мусиқий фольклоршунослик муаммоларига бағишланган турли анжуманларда қатнашиб келмоқда.

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасига Р.Абдуллаев 1979 йили қабул қилинган. 1985 йили уюшманинг тафтиш комиссияси аъзоси, 1995 йилдан эса унинг раиси. У Санъатшунослик илмий тадқиқот институти илмий кенгаш ва ихтисослашган кенгаш аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги халқ ижодиёти кенгаши ҳайъати аъзоси.

Рустамбек Самиғович Абдуллаев мусиқа маданиятимиз тарғиботига қўшган хизматлари учун 2002 йилда «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби» фахрий унвони билан тақдирланди.