Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг Бухоро вилоят бўлими Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби билан ҳамкорликда 9 май "Хотира ва қадрлаш куни"га бағишланган тадбир ўтказди. Тадбирда "Устозлар хотираси абадий" номли видео слайд ва дамли оркестр жамоаси ҳамда хонандалари ижросида мусиқий асарлар янгради.