ИЖОДИЙ УЧРАШУВЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАР
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 15 августда қабул қилган “Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3212-сонли Қарори, маданият ва санъатни ривожлантиришга йўналтирилган Ҳукумат Қарорлари, Фармонлари ва Фармойишларини амалга тадбиқ этиш, композиторлар, бастакорлар ва мусиқашунослар фаолиятини янада ривожлантириш, ҳудудларда фаолият олиб бораётган уюшма аъзолари ижодини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш, ёшларни мусиқа, хусусан бастакорлик санъатига бўлган қизиқишини кучайтириш, маънавий дунёқарашини бойитиш, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида жорий йилнинг 10-11 июнида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси бир қатор мутасадди тошкилотлар билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида "Оҳангларда Ватан мадҳи" номи остида Республика бастакорлар ижодий учрашувини ўтказди.

Икки қисмдан ташкил топган, Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактаби ҳамда Фарғона давлат университетида ўтказилган "Оҳангларда Ватан мадҳи" номли Республика бастакорлар ижодий учрашувида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Давлат мукофоти совриндори, композитор, профессор Рустам Абдуллаев, Уюшма раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, композитор, профессор Ҳабибулла Раҳимов, Фарғона вилояти ҳоким ўринбосари Хуршид Аҳмедов, Уюшманинг Фарғона вилоят бўлими раиси Юсуф Гафурбеков, Ўзбекистон халқ артисти, бастакор Султонали Маннопов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бастакор, хонанда ва созанда Аҳмаджон Дадаев, Фарғона ихтисослаштирилган мақом мактаб-интернати директори Улуғбек Мамаджановлар сўзга чиқиб, олиб борилаётган ижодий жараён, бастакорлар эришган ютуқлар ҳақида сўзладилар. Аҳмаджон Дадаев ва водийда фаолият олиб бораётган бастакорлар асарларидан тузилган концерт томошабинларда катта таассурот қолдирди. Таълим муассасалари кутубхонасига Уюшма ва муаллифлар томонидан нота тўпламлари ҳамда махсус адабиётлар совға қилинди, иштирокчилар ташаккурномалар ва махсус сертификатлар билан тақдирландилар. Ўз навбатида, ташкилотчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Водийда бўлиб ўтган сафар чоғида Уюшманинг Фарғона, Наманган вилоятлари бўлимлари раислари, ходимлари ва аъзолари билан суҳбат уюштирилди. Ҳудудий бўлим фаолияти билан танишиб чиқилди, соҳага оид маълумотлар, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Сафар барчада ёрқин ва унутилмас таассуротлар қолдирди. Мана шундай ижодий учрашувларнинг мунтазам ташкил этилиши вилоятларда профессионал мусиқа санъатининг янада самарали ривож топишига хизмат қилиши мутахассислар томонидан эътироф этилди.

Тадбирдан фотолавҳалар

www.facebook.com/commus.uz

www.instagram.com/soyuz_kompozitorov_uz/

https://t.me/unionofcomposers