Жорий йилнинг 22-февралида Тошкент вилояти, Паркент тумани 29-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзолари - Ўзбекистон давлат консерваторияси ректор в.б., профессор, таниқли композитор Аваз Мансуров, бастакор Нигора Холхўжаева ва Республика ва Халқаро танловлар совриндори, композитор Акмал Сафаров билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон халқ хофизи, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори Маҳмуд Тожибоев ҳам иштирок этдилар. Учрашувдан мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари томонидан тайёрланган, турли жанрларни жамлаган концерт дастури ҳамда устоз санъаткорларнинг маҳорат дарслари ўрин эгаллади. Барча тайёргарлик ишлари, мактаб раҳбарияти ва бўлимларининг фаоллиги устозлар томонидан юксак баҳоланди.