8-январь куни Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида "Ёш ижодкорлар билан ишлаш шўъбаси"нинг ёш композиторлар ва мусиқашунослари билан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда  иштирокчилар 2020-йилнинг иш режасига киритилган лойиҳалар билан танишдилар ва ўз таклифларини киритдилар. Жумладан, Нурали Эркаев, Камолиддин Азимов, Зарина Ходиева, Шерзод Собиров ва бошқа ёш аъзолар бўлим фаолиятини янада ривожлантиришга доир ўзларининг қизиқарли фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.