28 октябрь куни Ўзбекистон    композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, Халкаро танловлар лауреати, ёш композитор Фарход Назаров билан 12-сонли Болалар мехрибонлик уйида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ижодкор билан бирга уюшманинг Сурхондарё бўлими аъзолари Ш.Холматов, У.Ашуровлар ҳам ўзларининг куй-қўшиқлари билан болаларнинг мурғак кўнгилларини  хушнуд этдилар.