Композиторлар Ойдин Абдуллаева,  Нурали Эркаев ва Хушнуд Назаров 2019 йил 7 октябрдан 5 ноябргача бўлган муддатда Озарбайжон Республикасиниг пойтахти Баку шаҳрида сафардалар. Сафар чоғида ижодкорлар Озарбайжон Бастакорлар Уюшмасига ташриф буюриб,  унинг раиси бўлмиш машҳур композитор Фарангиз Али-Заде билан учрашдилар. Муҳтарам раис меҳмонларни уюшма фаолияти билан таништирди,  ижодий суҳбат қурди ва меҳмонларга эсдалик совғаларини топширди.