28-февраль куни Тошкент вилоят, Охангарон шаҳар 6-Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзолари, Республика ва Халқаро танловлари ғолиблари, композитор ва дирижёр Камолиддин Азимов ҳамда композитор Акмал Сафаров билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.