Ташкилий тузилмаси
ЎЗБЕКИСТОН КОМПОЗИТОРЛАРИ ВА БАСТАКОРЛАРИ УЮШМАСИ

 

АНОНС

Дш Сш Чш Пш Ж Ш Як
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, «Офарин» мукофоти совриндори, композитор Мирҳалил Маҳмудов 1947 йил 2 январда Тошкент шаҳрида туғилган. 1971 йилда Тошкент давлат консерваториясининг копозиция факультетини Ф.Янов-Яновский синфида тамомлаган. Ўзбекистон давлат консерваторияси бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси доценти.

М.Маҳмудов турли жанрларда самарали ижод қилиб келмоқда. 3 та симфония, «Байрамона», «Фанфаралар» каби симфоник сюиталар, камер оркестр учун, скрипка ва оркестр учун концертлар,  «Мухаммас ва уфор» туркуми, «Тошкент садоси», «Она Ўзбекистон», «Кўҳна Чош» ораториялари, «Ватан шаҳнози», «Элга баҳор келди», «Элим, насибанг улуғ», «Ўзбекистон» қасидадлари муаллифнинг серқирра ижодкор эканлигидан далолат беради.

М.Маҳмудов театр-саҳна мусиқаси ва киномусиқа соҳасида катта натижаларга эришди. Унинг «Синдирилган кўза», «Ишчи фарзанди», «Ака-ука совчилар» каби драма ва комедиялар ҳозирги замон саҳна ижодиётининг энг илғор намуналаридан ҳисобланади. Ўзбек киноси «олтин фонди»дан жой олган «Суюнчи», «Келинлар қўзғолони», «Абдуллажон», «Тангалик болалар», «Ўтган кунлар» каби ажойиб фильмларнинг мусиқаси Маҳмудов қаламига мансубдир.

М.Маҳмудовнинг асарлари нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё республикаларида, балки бошқа қатор мамлакатларда ҳам ижро этилган.